Жамият | 11:38 / 01.11.2019
10461
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Иш жараёнида кўзларимиз ҳақида қай даражада қайғурамиз?

Офис ходимларида соғлиқлари ҳақида қайғуриш учун сабаб етарли. Кам ҳаракатли ҳаёт тарзи (бундан келиб чиқадиган барча оқибатлари билан), сурункали стресслар, кўриш органига тушадиган доимий юклама… Кун якунида қичишадиган қизарган кўзлар ёшлана бошлайди ва рангларни қийинчилик билан ажратади. Бу муаммо кўпчилик офис хизматчиларига таниш. Бироқ, агар профилактика билан шуғулланса, иш фаолияти анча енгиллашиши мумкин.

Нега офис ходимларининг кўзлари кўп ҳолларда қизил ва тез-тез ёшланади, буни фаҳмлаш қийин эмас. Асосий сабаб – кўзларнинг монитор олдида доимий зўриқиши, деярли бутун иш вақти ана шу тарзда ўтади. Офтальмолог-шифокорларнинг фикрича, вазиятни кондиционерли қуруқ ҳаво, чекиш, автомобиль ҳайдаш, контакт линзаларни тақиш ҳам вазиятни янада чуқурлаштирар экан. Офис ходимлари асосан косметикадан (ҳар доим ҳам сифатли бўлмаган) фойдаланадиган ва гормонал контрацептивларни қабул қиладиган аёллардан иборат бўлади, бу эса, айрим маълумотларга кўра, кўриш қобилияти ёмонлашишининг қўшимча омиллари ҳисобланади. Бахтимизга, ҳар бир заҳарга қарши дори мавжуд. Қуйида кўриш қобилияти сусайишининг бир нечта оддий усулларини келтирамиз:

  • Олимлар катта киши учун монитор олдида ўтиришнинг оптимал вақти – ярим соатлик танаффус билан 50 дақиқани ташкил қилишини ҳисоблаб чиқишган. Ҳар соатда бир марта монитордан кўз узиб, кўзлар учун гимнастика қилишни одат қилинг.
  • Вақтингиз қанчалик тиғиз бўлмасин, тушлик пайтида албатта кўчага чиқинг. Тоза ҳаво, табиат бўёқлари ва ҳаёт товушлари сизга қувват бағишлайди, шу билан бирга кўзларингиз ҳам дам олади, қичишиш ва ёшланишдан тўхтайди.
  • Шифокорлар кўзларни мунтазам намлантириш учун тез-тез кўзларни очиб-юмишни маслаҳат беради. Аммо буни ҳар доим эсда тутишнинг иложи йўқ. Ходимлар ва оила аъзоларингизга кўзларингиз доим қизариши, ёшланиши, қичишишидан ҳадеб шикоят қилавермаслик учун уларга кунига бир неча марта ёш пардасининг ҳимоя хусусиятларини тиклайдиган махсус намлантирувчи препарат томизинг.

Контакт линзаларни парвариш қилиш қоидалари

XIX аср охирида контакт линзаларни ихтиро қилган немис офтальмологи Август Мюллерга тасаннолар айтамиз! Кўзойнакларга қараганда линзаларнинг афзалликлари бир талай: кўриш майдони ошиши ҳисобидан (кўзойнакларда уни бандлари торайтириб туради) улар узоқни яхши кўра олмаслик ривожланишини тормозлайди, терламайди ва синмайди.

Лекин унинг ҳам ўзига хос жиҳатлари мавжуд: линзаларни доимий равишда тақиш бутун кўз юзасини қоплаб турадиган ёш суюқлиги миқдорининг камайишига олиб келади. Ушбу муаммони тўғри парвариш ва кўзларни намлантирувчи томчилар билан ҳал қилиш мумкин.

Контакт линзалардан фойдаланувчилар уларни парвариш қилишнинг асосий қоидаларини билишлари муҳим. Ҳар қандай линза, шу жумладан рекламада ечмасдан тақиб юриш таклиф қилинаётганларини ҳам, кечасига контейнерга солиб қўйган маъқул. Бундай линзаларни фақат шошилинч вазиятларда (масалан, поездда тунаганда ёки янги йил кечасида) қолдириш мумкин. Бу ҳолда ҳам ўзингиз билан кўзларни намлантирувчи томчиларни олиб юриш керак. Линзаларни ўз вақтида алмаштириш жуда муҳим. Линзаларни пала-партиш тақиш, чанг хоналар, кўзларнинг инфекцион касалликлари (бу пайтда линзада оқсилли қатламлар пайдо бўлиши мумкин) уларнинг хизмат муддатини сезиларли қисқартиради. Бироқ линзалардан тўғри фойдаланганда ва парвариш қилганда ҳам линзаларни мунтазам тақиб юриш ишлаб чиқариладиган ёш миқдорини вақт ўтиши билан камайтиради. Ёш етишмовчилигини тўлдириш мақсадида кўзлар учун махсус намлантирувчи томчилар яратилган бўлиб, улардан контакт линзаларни таққан пайтда фойдаланиш мумкин. Айниқса улардан кўп вақтини компьютер олдида ўтказадиганлар фойдаланиши жуда муҳим.

Линзалар қанчалик мукаммал бўлмасин, иш куни якунида кўзлар кислород «очлигини» ҳис қилади, қичишади ва/ёки ёшланади. Таркибида максимал миқдорда сув бўлган линзалар ҳам қутқармайди. Бир томондан, улар кўзга максимум кислород ўтказади – бу ижобий жиҳат, бошқа томондан эса, айниқса кондиционерлар ишлайдиган офис муҳитида тез эскиради ва қуриб қолади. Бундан ташқари, линза кислород билан бирга ташқаридан ёғ, оқсил моддаларини сингдиради, шу боис таркибида сув 38% дан кўп бўлмаган линзаларни харид қилиш ва уларни кўзларни намлантирувчи томчилар билан бирга қўллаш маъқул ҳисобланади.

Линзалар таққанда кўзлар учун энг яхши намлантирувчи томчилар бир нечта характеристикага мувофиқ келиши керак: кўзлар учун физиологик таркибга, яққол намоён бўладиган намлантирувчи самарага эга бўлиши, ёш плёнкасининг ҳимоя хусусиятларини тиклаши ҳамда нарх ва сифатнинг оптимал нисбатига эга бўлиши лозим.

Таркиби:

Натрий гиалуронат, натрий хлорид, борат кислотаси, натрий тетраборат, динатрийэдетат, полигексанид (PHMB), юқори тозаланган сув.

Қўлланиши

SuperOptic HydroBalance РРН томчилари самарадор ва давомий намловчи таъсирга эга. Кўзларда қуриш, қизариш, толиқиш ҳисси ва киприклар остидаги қум ҳиссида тезкор енгиллик олиб келади. SuperOptic HydroBalance РРН томчилари, айниқса, қуйидаги ҳолатларда тавсия этилади:

  • Чанг, тутун, УБ-нурланиш, иссиқлик (марказий иситиш, сауна), кондиционер, шамол, косметик воситалар, хлорланган сув каби ташқи муҳит қизартирувчи омилларининг кўзларга таъсири;
  • Телекўрсатувлар, китоб ўқиш туфайли ёки узоқ муддат диққатни жамлаш, масалан, монитор экранида давомий ишлаш, автомобилни бошқариш билан шуғулланадиган шахсларда кўзларни очиб-юмиш тез-тезлигининг камайиши;
  • Кўз қуриши симптоми билан оғриган шахслар ва 40 ёшдан катта бўлган шахсларда кўз ёшлари миқдорининг жуда камлиги ёки улар таркибининг ўзгариши;
  • Контакт линзаларни тақувчи шахслар учун.

SuperOptic HydroBalance РРН томчилари исталган турдаги контакт линзалар тақувчи шахсларда қўлланиши мумкин.

Сайт: www.superoptic.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид