Ўзбекистон | 18:26 / 07.12.2019
5794
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида Қашқадарёдаги конларда қазиб чиқариш ва газ узатиш қувурлари қуввати оширилмоқда

Фото: Epsilon

Газ узатиш инфратузилмасинининг ўтказувчанлик имкониятини кенгайтириш ҳисобига аҳолини қимматли ресурс билан таъминлаш мақсадида янги газ қувурлари қурилиши олиб борилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда «Назарқудуқ ЙП – Шўртаннефтгаз» (67 км), «Тандирча ЙП – Шўртаннефтгаз» (45 км) ва «Чигил ЙП – Муборак ГҚИЗ» (110 км) газ узатиш қувурлари қурилиши давом этмоқда.

7 декабр ҳолатига кўра жами:

  • келтириш учун юкланган қувурлар – 31,7 минг тн;
  • келтирилган қувурлар – 20 минг тн;
  • кавланган зовурлар – 57 км;
  • қаторга пайвандланган қувурлар – 72,1 км;
  • ётқизилган қувурлар – 15,5 км.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид