Ўзбекистон | 18:34 / 09.12.2019
5909
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» билан биргаликда Қашқадарёда газ узатиш қувватлари миқёсини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда

Фото: Epsilon

«Назарқудуқ ЙП-Шўртаннефтгаз» (67 км), «Тандирча ЙП-Шўртаннефтгаз» (45 км) ва «Чигил ЙП-Муборак ГҚИЗ» (110 км) каби учта йўналиш бўйлаб газ узатиш қувурлари қурилиши давом этмоқда. «Назарқудуқ ЙП-Шўртаннефтгаз» йўналишидаги газ қувурида пневматик синов ишларининг биринчи босқичи бошланди.

Ўтган кунлар мобайнида, 0,8 минг тн қувурлар келтириш учун юкланди, 1,4 минг тн қувурлар келтирилди, 2,4 км зовурлар кавланди, 5,9 км қувурлар қаторга пайвандланди ва 6 км қувурлар қаторга ётқизилди.

Қувур тортиш ишлари кечаю-кундуз олиб борилиб, тезлик суръати ўртача 4 км ни ташкил этмоқда.

9 декабр ҳолатига кўра жами:

  • келтириш учун юкланган қувурлар – 33,3 минг тн;
  • келтирилган қувурлар – 21,4 минг тн;
  • кавланган зовурлар – 60,3 км;
  • қаторга пайвандланган қувурлар – 86,8 км;
  • ётқизилган қувурлар – 37,1 км ни ташкил этди.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид