EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» билан ҳамкорликда газ қазиб чиқариш кўпайтирилиб, газ етказиш тизими кенгайтирилмоқда
Олиб борилган ГРП ишларидан сўнг, 10 декабр куни Ғарбий Эрназар конидаги 1-сонли қудуқнинг кунлик дебити 100 минг куб.м гача ортди.
Қазиб олинаётган газ ҳукумат қарорига кўра тўлиқ ҳажмда аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилмоқда.
Ишлар якунлангач, атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарарли таъсирнинг олдини олиш мақсадида, ёндош ҳудуддаги тупроқда реагентлардан фойдаланилган ҳолда рекультивация ўтказилади.
Газ узатиш қувурларининг учта йўналишида қурилиш ишлари давом этмоқда: «Назарқудуқ ЙП-Шўртаннефтгаз» (67 км); «Тандирча ЙП-Шўртаннефтгаз» (45 км); «Чигил ЙП-Муборак ГҚИЗ» (110 км).
Қувур тортиш ишлари кечаю-кундуз олиб борилиб, тезлик суръати кунига ўртача 4 км ни ташкил этмоқда.
10 декабр ҳолатига кўра жами:
- Келтириш учун юкланган қувурлар – 33,3 минг тн;
- Келтирилган қувурлар – 21,8 минг тн;
- Кавланган зовурлар – 62,2 км;
- Қаторга пайвандланган қувурлар – 92 км;
- Ётқизилган қувурлар – 45,3 км ни ташкил этди.
EPSILON компанияси Матбуот хизмати
Мавзуга оид
08:53 / 29.10.2022
EPSILON (EDC): Каракара-1 қудуғидан олинаётган кунлик газ ҳажми 120 минг кубметрни ташкил этди
09:49 / 25.10.2022
EPSILON (EDC): Қирққулоч-4 қудуғидан 50 минг кубметр кунлик ҳажмда газ қазиб чиқарила бошлади
10:43 / 23.10.2022
EPSILON (EDC): Назарқудуқ-3 қудуғидан 150 минг кубметр кунлик ҳажмда газ қазиб чиқарилмоқда
08:37 / 20.10.2022