«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»да коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ўтказилди
«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятида Конституция куни кенг нишонланди. Асосий қонун қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати 2019 йилнинг 4 декабрь куни жамият ходимлари иштирокида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда «Сурхондарё ХЭТК» АЖ Молиявий-иқтисодий масалалар ва электр энергиясини сотиш бўйича директори Ҳасан Воҳидов сўзга чиқиб, корхонада ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди. У ўз сўзида барча ходимларга қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтириб борилаётганини айтиб ўтди.
«Сурхондарё ХЭТК» АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, давра суҳбатида вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма юридик таъминлаш бўлими етакчи юристконсульти М.Шаймардонов ҳамда Термиз шаҳар адлия бўлими масъул ходими Х.Абдураҳмонов Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши мазмуни тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига тушунтириш беришди, коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш ва аҳолининг кенг қатламларини хабардор қилиб ҳуқуқий онгини ошириш, оммавий ахборот воситалари орқали ташвиқот ишлари олиб борилиши, жамиятда бундан буён жиноятларнинг келиб чиқишини олдини олиш бўйича қаттиқ назорат олиб борилишини таъкидлашди.
Маърузачилар тадбир давомида жамият ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.
«Сурхондарё ХЭТК» АЖ матбуот хизмати