Грузия президентига импичмент билан таҳдид қилинди
Грузия президенти Саломе Зурабишвили Грузияда бирор ҳудудни эгаллаб олиш учун қурол ва армия ҳамда ривожланган иқтисодиёт йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаслигини айтгандан кейин «дарҳол истеъфога кетиши лозим». Буни Грузия мухолиф партияси «Ягона миллий ҳаракат» вакиллари талаб қилишган.
Грузиянинг собиқ мудофаа вазири Георгий Барамидзенинг қўшимча қилишича, агар Зурабишвили кўнгилли тарзда кетмаса, мухолифат унга қарши импичмент жараёнини бошлайди. Барамидзенинг таъкидлашича, бунинг учун партия бошқа фракциялар ва мустақил депутатлар билан маслаҳатлашувларни бошлайди.
Шунингдек, Зурабишвилига импичмент эълон қилишга «Ягона Грузия – Демократик ҳаракат» мухолиф партияси аъзоси Анзор Бицадзе ҳам чақирган. Унинг айтишича, Грузия президентининг сўзлари «Грузия армиясига на бирор душман, на бирор дўст ҳеч қачон айтмаган ҳақорат» ҳисобланади.
Грузия президенти юқоридаги сўзларини мамлакатида АҚШ ҳарбий базалари жойлаштирилишини маъқуллашга тайёрмаслиги ҳақида гапирганда айтиб ўтган. Унинг таъкидлашича, Тбилиси иғвогарлик деб қабул қилиниши мумкин бўлган қадамларни амалга оширмаслиги лозим. Шу билан бирга Зурабишвили Грузиянинг НАТО ва Европа Иттифоқига киришга интилаётганини қўшимча қилган.
Мавзуга оид
09:10 / 31.10.2024
Гуржистон президенти Зурабишвили прокуратурага боришдан бош тортди
19:23 / 30.10.2024
Гуржистонда сайловлар бўйича тергов бошланди. Мамлакат президенти сўроққа чақирилди
23:06 / 27.10.2024
Гуржистон президенти парламент сайловлари натижасини тан олишдан бош тортди
23:10 / 26.10.2024