Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркордан ортиқча ўн миллион сўм тўлов ундирилишининг олди олинди
Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида», «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қарор қабул қилинган. Бироқ ушбу қарорлар ижроси барча давлат органлари томонидан бир хилда амалга оширилмасдан, қонун ҳужжатларини нотўғри қўлланилиши тадбиркорлик субъектларининг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Бизнес омбудсман девони ходимлари “SHIDASP” МЧЖнинг Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 17 сентябрь куни юборган эътирозномасидан норози бўлиб ёзган мурожаатини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида Экология бошқармаси “SHIDASP” МЧЖ 2018 йилда атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 820-сонли Қарорига асосан 10 млн 39 минг 200 сўм компенсация тўлови ҳисоблаб, ушбу пулларни тўлашни талаб қилиб келганлиги аниқланган.
Мазкур қарорнинг 5-бандида “Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради” деб кўрсатиб ўтилган.
2019 йил 1 январга қадар эса Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 199-сонли қарори амалда бўлган бўлиб, барча компенсация тўловлари ушбу қарор асосида ҳисобланиши лозим бўлган.
Шунга кўра, Бизнес омбудсман томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитасига тақдимнома киритилиши натижасида, “SHIDASP” МЧЖга қонунни нотўғри қўллаш натижасида ҳисобланган 10 млн 39 минг 200 сўм компенсация тўлови аслида 21 минг 895 сўм эканлиги аниқланди. Шу билан тадбиркорлик субъектининг ортиқча 10 млн сўм компенсация тўлашининг олди олинди.
Э. Ташходжаев.
Мавзуга оид
10:52 / 30.05.2025
Таълим соҳасидаги тадбиркорлар сони ошди
16:08 / 24.05.2025
82 миллиард сўмлик ҚҚС тадбиркорларга ноқонуний қайтарилгани аниқланди – ДХХ
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
23:37 / 01.05.2025