Ўзбекистон | 18:55 / 12.12.2019
7561
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида газ қазиб олиш ҳажми оширилиб, газ узатиш тизими кенгайтирилмоқда

Фото: Epsilon

12 декабр куни қўлланилган ГРП усули ортидан Ғарбий Тойлоқ-25 қудуғининг кунлик дебити 0 дан 50 минг куб. м гача ортди.

Қазиб олинаётган газ тўлиқ ҳажмда ҳукумат қарорига асосан аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилмоқда. 

«Назарқудуқ ЙП – Шўртаннефтгаз» (67 км) йўналишидаги узатиш қувурида пневматик синовлар ўтказилмоқда. «Тандирча ЙП – Шўртаннефтгаз» (45 км) ҳамда «Чигил ЙП – Муборак ГҚИЗ» (110 км) йўналишлари бўйлаб газ узатиш қувурлари қурилиши эса давом этмоқда. Ишлар кечаю-кундуз мезонида олиб борилмоқда.

12 декабр ҳолатига кўра жами:

  • Келтириш учун юкланган қувурлар – 36 минг тн;
  • Келтирилган қувурлар – 23,6 минг тн;
  • Кавланган зовурлар – 64,6 км;
  • Қаторга пайвандланган қувурлар – 96,2 км;
  • Ётқизилган қувурлар – 58,4 км ни ташкил этди.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид