Жамият | 18:00 / 12.12.2019
12577
1 дақиқада ўқилади

Тўра Боболов сурхондарёлик блогерлар ва матбуот котиблари билан учрашди

Сурхондарё вилояти ҳокими вилоятдаги блогерлар, ижтимоий тармоқларда фаол бўлган ёшлар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг ахборот хизматлари раҳбарлари билан учрашди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz’га.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Учрашувда Тўра Боболов вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида эришилаётган натижалар ва келгусидаги режалар ҳақида сўз юритди. Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг оммага етказишда, жойларда бўлаётган ўзгаришларни ижтимоий тармоқларда кенгроқ ёритишда фаоллик кўрсатишга чақирди.

 

 

 

Ҳокимликларнинг ахборот хизматлари раҳбарларига ОАВ вакиллари, блогерлар, ижтимоий тармоқларда фаоллик кўрсатаётган бу ёшлар билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиши лозимлиги таъкидланди.

Салкам 5 соат давомида самимий ва очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувда блогерлар ва ахборот хизматлари раҳбарлари мавзу юзасидан ўз фикрлари ва таклифларини билдиришди. Вилоят ҳокими блогерларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди.

«Вилоятда амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнини ёритиш ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш йўлида ҳар қандай масала, таклиф, тавсия ҳамда фикр-мулоҳаза бўлса, эшитишга ва бирга ҳал этишга тайёрмиз», — деди Тўра Боболов.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид