Жаҳон | 00:35 / 13.12.2019
25110
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмонов маблағларига қурилган мажмуа Россиядаги энг яхши спорт объекти деб топилди

Фото: ТАСС

Россия бадиий гимнастика федерацияси президенти ва миллий терма жамоа бош мураббийи Ирина Винер-Усмонованинг гимнастика саройи 2019 йил якунларига кўра Россия спорт вазирлиги миллий спорт мукофотининг “Россия спорт объекти” йўналишида ғолиб бўлди. 

Спорт мажмуаси қурилиши 2017 йил майида бошланиб, 2019 йилда якунланган. Мажмуа 2019 йил 18 июнда очилган. Унинг қурилишига миллиардер Алишер Усмонов ҳомийлик қилган. Янги арена учун илк мусобақа бадиий гимнастика бўйича Россия чемпионати бўлган.

Фото: stroi.mos.ru

“Мен бадиий гимнастикада ва бошқа спорт турларида болалар ва катталар ўзларини кўтаринки кайфиятда ҳис қилишлари учун жой бўлишини анчадан бери орзу қилардим. Менда бу мажмуа қурилишида қурувчи, дизайнер ва прораб бўлиш имконияти туғилди”, деб айтган Винер-Усмонова.

Фото: stroi.mos.ru

Спорт мажмуасига Ирина Винер-Усмонова номи берилган.

Миллий спорт мукофоти 2010 йилда таъсис этилган бўлиб, спортчилар, мураббийлар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассислар профессионал фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ўтказилади.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид