Ўзбекистон | 17:45 / 15.12.2019
7089
2 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» билан биргаликда қазиб чиқариш ҳажми кўпайтирилиб, газ узатиш инфратузилмаси кўлами кенгайтирилмоқда

Фото: Epsilon

ГРП усули қўлланилганидан сўнг, 15 декабр куни Шарқий Испанли ва Ойдин конларидаги иккита қудуқнинг кунлик дебити 130 минг куб.м гача кўтарилди. Қазиб олинаётган газ ҳукумат қарорига мувофиқ тўлиқ ҳажмда аҳоли эҳтиёжи учун йўналтирилмоқда.

Шарқий Испанли-22 қудуғининг кунлик дебити 0 дан 80 минг куб.м гача ошди.

Ойдин-3 қудуғининг кунлик дебити 0 дан 50 минг куб.м гача ошди.

Узатиш қувурлари қурилиши давом этмоқда:
• «Тандирча ЙП – Шўртаннефтгаз» (45 км);
• «Чигил ЙП – Муборак ГҚИЗ» (110 км);
• «Талимаржон ЙП - Шўртаннефтгаз» (8 км).

Қурилиш ишлари кечаю-кундуз мезонида олиб борилмоқда.

15 декабр ҳолатига кўра жами:
• Келтириш учун юкланган қувурлар – 40,5 минг тн;
• Келтирилган қувурлар – 25,2 минг тн;
• Кавланган зовурлар – 82,5 км;
• Қаторга пайвандланган қувурлар – 104,1 км;
• Ётқизилган қувурлар – 69,7 км ни ташкил этди.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид