Жамият | 11:35 / 17.12.2019
14869
4 дақиқада ўқилади

Ғазалкентда Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи қозоқ миллатига мансуб сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди

Бу йилги сайловлар ўзгача руҳда ўтаётганлигини ҳар бир овоз учун партиялар ўртасида жиддий кураш кетаётганлигидан ҳам билиб олса бўлади. Шу сабабдан, "Адолат" СДП ҳам сайловчилар ўртасида турли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда. Ана шундай учрашувлардан бири бугун Ғазалкентлик сайловчилар билан бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси Умид Шоумаров Ғазалкентлик сайловчилар билан учрашди.

Тошкент вилоят Қозоқ миллий маданий маркази ҳамкорлигида Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳридаги “Файз” тўйхонасида ташкиллаштирилган манавий-маърифий тадбир ва сайловчилар билан учрашув қизғин руҳда бўлиб ўтди.

 “Адолат ҳар бир инсон учун!” шиори остида бўлиб ўтган ушбу тадбирда партия фаоллари, депутатлар, депутатликка номзодлар, шунингдек Қозоқ миллий маданий маркази вакиллари, кенг жамоатчилик ва партия хайрихоҳлари иштирок этдилар.

22 декабр куни бўлиб ўтиши кутилаётган муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш ва унда сиёсий партияларни қўллаб - қувватлаш мақсадида ташкил этилган анжуманни “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлигига номзод Умид Шоумаров очиб берди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига партия сайловолди дастурида илгари сурилаётган асосий ғоя ва мақсадлар, муҳим йўналишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Хусусан, дастуридан ўрин олган соғлиқни сақлаш тизимига “ақлли тиббиёт” жорий этиш, сифатсиз ва қалбакилаштирилган дори-дармон воситаларининг олдини олиш, дорилар нархидаги тафовутни йўқотиш шунингдек, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини бекор қилиш, шартнома бўйича ўқиш имконига эга бўлган ёшларни олий ўқув муассасаларига кириш имтиҳонларисиз қабул қилиш ҳамда суд тизимини янада такомиллаштириш, соҳада очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат ва бандлик, даромадларнинг адолатли тақсимланиши, ижтимоий хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси каби мақсадларни амалга оширишга партия томонидан алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг тадбир қатнашчилари қозоқ миллий таомлари ва куй қўшикларидан баҳраманд бўлдилар. Қозоқ миллий маданий маркази томонидан ташкиллаштирилган рақс ва қўшиқлар давра қатнашчиларига ўзгача кайфият бахш этди.

Ўзбекистонда бошқа миллат вакилларига яратилган қулайликлар ва сайлов жараёни ҳақида маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам фикр билдиришди:

Жумладан Қозоқ маданият маркази раҳбари Назир Абдураимов: "Шахсан мен“Адолат” СДПни танладим. Боиси, бу партия жуда муҳим масалаларда тўғри ечимларни кўрсатаяпти" деган бўлса, шу марказнинг бошқа вакиласи Азиза Дусенова партиянинг адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтирилган қонунлар, шунингдек, таълим соҳасидаги изчил ислоҳотларнинг ташаббускори сифатида Адолат СДП ни танлаганлигини таъкидлади. "Дастур лойиҳалари менга маъқул келди. Сизларни ҳам шу партия вакилларига овоз беришга чақираман".—деди у.

Тадбир сўнгида Умид Шоумаров барча қатнашчиларга партия номидан эсдалик совғаларини топширди ва яна бир бор барчани сайловларда фаол бўлишга чорлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП 
Тошкент вилоят Кенгаши 
Матбуот хизмат

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид