Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Адолат” СДП: Меҳнат миграциясига оид қонун қабул қиламиз
Барча меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция қоидаларини мамлакатимиз қонунчилигида акс этиши ва қўлланиши чораларини кўрамиз ҳамда тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари, шу жумладан, “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш ташаббуси билан чиқамиз.
Биз миграция соҳасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш ҳамда давлат, жамият ва фуқаро манфаатларига ижобий таъсир қиладиган миграция муаммоларини ҳал қилиш учун курашамиз.

Фуқароларимиз одам савдоси қурбонларига айланмаслиги учун қатъий чоралар кўришни ҳамда одам савдосидан жабр кўрган ҳамюртларимизни муҳофаза этишни долзарб вазифа, деб биламиз. Чет элга ишга ва ўқишга кетаётган фуқароларимизнинг айримлари дин ниқоби остидаги экстремистик, фундаменталистик, сепаратистик ғоя ва оқимларнинг тузоғига тушиб қолаётганлигидан келиб чиқиб, биз ушбу иллатларга қарши курашни кучайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш ташаббуси билан чиқамиз.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг, хусусан, меҳнат мигрантларининг хорижий мамлакатлардаги ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш чораларини кўрамиз.
Биз социал-демократиянинг “Бирдамлик” шиорига асосан мамлакатимизда азалдан ёнма-ён яшаб келаётган, ўзининг миллий, маданий ва диний анъаналарига эга халқларнинг хилма-хиллигини муштарак ҳолда сақлаш, бағрикенглик асосида қарор топган миллатлараро тотувлик ва динлараро ҳамжиҳатлик муносабатларини бундан кейин ҳам асраб-авайлаш, турли миллат ва элатларнинг уйғун равишда ривожланиши учун барча зарурий чораларни кўрамиз. Биз умумбашарий бало-офатлар – гиёҳвандлик, экстремизм ва зўравонлик, фоҳишабозлик, одам савдоси ва бошқа иллатларга қарши бутун жамият билан якдил бўлиб, фаол кураш олиб борамиз.
Миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатлик, муроса-ю мадора - тинчлик ва барқарорлик гарови. Биз жамиятда “Биродарлик - урф-одат, дўстлик -қонун!” деган эзгу ғоянинг қарор топиши, “Халқимизга, энг аввало, тинчлик ва хотиржамлик керак!” деган тамойилни изчиллик билан амалга ошириш тарафдоримиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:42 / 22.10.2025
«Адолат» партияси қоидабузар ҳайдовчилар учун қатъий жазо чораларини таклиф қилди
13:02 / 24.04.2025
Автомобилларнинг ноқонуний ижараси билан боғлиқ ҳолат бўйича депутат сўрови юборилди
16:40 / 23.11.2024
Пропан нархи кескин ошиб кетгани юзасидан масъул идораларга депутатлик сўрови юборилди
17:38 / 25.10.2024