Ўзбекистон | 18:47 / 19.12.2019
6540
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида қиш мавсумида аҳоли эҳтиёжи учун углеводородлар қазиб чиқариш ҳажми оширилмоқда

19 декабр куни муваффақият билан ўтказилган ГРП ортидан Қумли-22 ва Қулбишкек-48 қудуқларининг умумий кунлик дебити 160 минг куб.м гача кўтарилди.

Қумли-22 қудуғининг кунлик дебити 0 дан 60 минг куб.м гача ортди.

Қулбишкек-48 қудуғининг кунлик дебити 40 дан 100 минг куб.м гача ортди.

Қуйидаги йўналишлар бўйича газ узатгичлар қурилиши давом этмоқда:

  • «Тандирча ЙП – Шўртаннефтгаз» (45 км);
  • «Чигил ЙП – Муборак ГҚИЗ» (110 км);
  • «Талимаржон ЙП - Шўртаннефтгаз» (8 км).

Қурилиш ишлари кечаю-кундуз мезонида олиб борилмоқда.

19 декабр ҳолатига кўра жами:

  • Келтириш учун юкланган қувурлар – 46,2 минг тн;
  • Келтирилган қувурлар – 29,7 минг тн;
  • Кавланган зовурлар – 91,3 км;
  • Қаторга пайвандланган қувурлар – 117,2 км;
  • Ётқизилган қувурлар – 75,9 км ни ташкил этди.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид