Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзмиллийбанк ва «Frontera Capital» (Буюк Британия) 953 миллиард сўм миқдорида битим имзолади
2019 йилнинг 14 декабр куни Ўзбекистон Миллий банки «Frontera Capital» (Буюк Британия) инвестиция компанияси билан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун миллий валютада 953 миллиард сўм (100 миллион АҚШ доллари эквиваленти) миқдорида маблағ жалб қилиш учун келишув имзолади.
Ушбу битимнинг асосий афзалликлари:
- халқаро молиявий механизмлардан фойдаланган ҳолда маблағ жалб қилиш;
- сўмни молиялаштиришнинг янада қулай шартлари;
- узоқ муддатли маблағларни жалб қилиш (7 йилгача);
- ушбу маблағлардан кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини, шунингдек, чакана молиялаштириш лойиҳаларида фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, ушбу келишув ривожланаётган бозорларда халқаро молия институтлари билан кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган «Frontera Capital» инвестиция компанияси билан ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятларни тақдим этади.
Ушбу маблағлар Ўзмиллийбанк номидан халқаро капитал бозорига кредит ноталарини чиқариш орқали жалб қилинди, бу эса ўз навбатида Ўзмиллийбанкка жаҳон капитал бозоридаги ижобий обрўсини мустаҳкамлашга имкон беради ва халқаро инвесторларнинг қизиқишини уйғотади.
Маълумот ўрнида: «Frontera Capital» (Буюк Британия, БААда ваколатхоналари бор) – бу миллий валютада узоқ муддатли молиялаштиришни таъминлаш, ҳам кредиторлар, ҳам қарз олувчилар учун валютани хеджирлаш инстументларига ихтисослашган инвестиция компанияси. Шунингдек, у ривожланаётган мамлакатларда заёмлар ва облигацияларнинг иккиламчи бозорини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. 2014 йилдан буён «Frontera Capital» 40 та ривожланаётган мамлакатларда умумий қиймати 1,5 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган суверен ва корпоратив заёмларни структуралади ва ташкил қилди.
Ўзмиллийбанк Матбуот хизмати
Мавзуга оид
10:00 / 24.11.2022
“Ўзмиллийбанк” АЖ, Савдо-саноат палатаси ва “FERRANDI Paris” институти ўртасида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича Ҳамкорлик келишуви имзоланди
17:55 / 01.10.2021
«Ўзмиллийбанк» АЖ ва Германиянинг Дойче банки 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги шартнома имзолади
17:00 / 30.09.2021
«Ўзмиллийбанк» АЖ ва «Совкомбанк» ОАЖ (Россия) 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги бош келишувни имзолади
11:19 / 21.09.2021