Халқаро меҳнат ташкилоти Конвенциясига мувофиқ энг кам иш стажи неча йил экани маълум қилинди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилга белгиланган вазифалар ҳақида маълумот берилди.
Халқаро меҳнат ташкилотининг «Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида»ги 102-сонли Конвенциясига мувофиқ, ёшга доир пенсияни тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам иш стажи 15 йил қилиб белгиланган. Бу ҳақда 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
Дунёнинг кўплаб давлатлари, шу жумладан МДҲ давлатларида талаб этилган энг кам иш стажи 10–15 йил даражасига етказилган.
Жумаладан, мазкур кўрсаткич Россия ва Арманистонда 10 йил, Озарбойжонда 12 йил, Беларусда 17 йил этиб белгиланган. Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни тайинлаш учун энг кам иш стажи 7 йилни ташкил этиши лозим.
Тадбирда 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан пенсионерларнинг ижтимоий жиҳатдан янада қўллаб-қувватланиши ҳамда пенсия таъминоти тизимида адолатлилик принципларини жорий этиш бўйича аниқ манзилли тадбирлар амалга оширилгани қайд этиб ўтилди.
Мазкур йўналишда халқаро тамойил ва стандартларни жорий этиш мақсадида жорий йилнинг 1 январидан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши ҳамда пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори ўн баробаргача оширилгани таъкидланди.
Шунингдек, ногиронлиги бўлган фарзанд тарбияси билан банд бўлиб, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган оналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, улар пенсия ёшига етганларида пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмасалар ҳам ёшга доир нафақага чиқиш ҳуқуқи берилади. Ўтган даврда 3 мингга яқин аёлларга ёшга доир нафақалар тайинланиб, 5 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар тўланган.
Анжуманда соҳага оид статистик маълумотлар ҳам тақдим этилди.
Унга кўра, 2019 йил якунига қадар 339 минг нафарга яқин фуқароларга янги пенсия ва нафақа тайинланиши ҳамда жами пенсия ва нафақа олувчилар сони 3,7 миллион нафарни ташкил этиши кутиляпти.
Фуқароларга янги нафақа ва пенсия тайинланиши кўрсаткичи 2018 ва 2017 йилда мос равишда 298 минг ва 225 минг нафарни, 2011 йилда эса 139 минг нафарни ташкил этган. 2011 йилга нисбатан 2019 йилдаги ўсиш 2,4 бараварни ташкил этяпти.
Мавзуга оид
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
21:54 / 01.05.2024
Энг кам пенсиялар минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади
20:14 / 22.11.2022