Иқтисодиёт | 11:46 / 20.12.2019
11190
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: Қўлтақ-Қамаши инвестиция блокидаги Ҳужум-4 янги эксплуатация қудуғида кунлик дебити 700 минг куб.м бўлган газ олинди

Компания мутахассисларининг Ҳужум конида олиб борган бурғилаш ишлари қисқа муддатларда амалга оширилди. Маҳсулдор қатламнинг горзионтал қудуғи 205 метр узунликда бурғиланиб, қатламни гидравлик ёриш усули қўлланилди. Мазкур бурғилаш технологияси газ қазиб олиш майдонини кенгайтириб, қудуқ дебитининг ошириш имконини беради.

Ҳужум-4 қудуғидан газнинг саноат оқимини олиниши коннинг контурини кенгайиши, унинг заҳираларини ортиши, шунингдек, табиий газ билан Ўзбекистон аҳолисини таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга омил бўлади.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид