Ўзбекистон | 16:31 / 22.12.2019
4974
2 дақиқада ўқилади

Халқаро матбуот марказидан фоторепортаж: журналистлар сайлов жараёнини қандай ёритмоқда?

22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлиги учун ўтказилаётган сайловларни ёритиб бориш учун 70дан ортиқ хорижий ОАВнинг 131 нафар вакили ҳамда 800га яқин маҳаллий журналист аккредитациядан ўтган.

Аккредитациядан ўтган журналистларнинг бир қисми Халқаро матбуот марказида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, бу ердаги улкан монитор орқали 60 та сайлов участкасидаги овоз бериш жараёнлари тўғридан-тўғри трансляция қилинмоқда.

Маҳаллий ва хорижий журналистлардан ташқари айрим халқаро кузатувчилар ҳам Халқаро матбуот марказидан туриб сайлов жараёнини кузатиб боришмоқда, мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишмоқда, оммавий ахборот воситаларига кўрган-кечирганлари ҳақида интервьюлар беришмоқда.

Шу пайтгача бу ерда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов, Ички ишлар вакили Пўлат Бобожонов, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов, Марказий сайлов комиссяиси аъзоси Худоёр Маматовлар иштирокида матубот анжуманлари ва брифинглар бўлиб ўтди.

Олдинда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Олий суд раиси Козим Комилов, Марказий сайлов комиссияси раисининг биринчи ўринбосари Маҳмуд Истамов иштирокидаги матбуот анжуманлари ва бирифинглар ўтказилиши кутилмоқда.

Kun.uz мухбирлари Халқаро матбуот маркази ва сайлов участкасидан туриб сайлов жараёнига оид энг муҳим янгиликларни ўқувчиларига етказишда давом этади.

Мавзуга оид