Ўзбекистон | 19:14 / 24.12.2019
6416
3 дақиқада ўқилади

Агробанк: Истиқболли инвестицион лойиҳалар фаол молиялаштирилмоқда

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида «Агробанк» АТБ томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда хорижий кредит линияларини жалб этиш борасида олиб борлаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида таъкидландики, бугунги кунда банк томонидан нафақат аҳоли ва мижозларга тезкор, ишончли, замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда, балки йирик тадбиркорлик субъектларининг истиқболли, инвестицион ва экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашга йўналтирилган лойиҳаларини молиялаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, банк томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда хорижий кредит линияларни жалб этиш борасида 2019 йилнинг ўтган даврида республикамиз ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларининг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 3,9 триллион сўм миқдорида инвестиция маблағлари ажратилиб, бугунги кунда инвестиция мақсадлари учун йўналтирилган маблағлар қўйилмасининг қолдиғи 6,9 триллион сўмни ташкил қилмоқда.

Банк томонидан 2019 йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида йўналтирилган 3,9 триллион сўм миқдоридаги инвестиция маблағларининг 48 фоизи саноатга, 14 фоизи қишлоқ хўжалигига, 5 фоизи ижтимоий таъминот ҳамда иқтисодиёт тармоқларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва бошқа соҳаларга ҳамда 33 фоизи қурилиш, транспорт-коммуникация тармоқларни қўллаб-қувватлашга  йўналтирилган. Бугунги кунда Агробанк томонидан халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва инвестиция маблағларини жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда Агробанк 12 дан ортиқ хорижий банклар билан вакиллик алоқалари ҳамда 10 дан зиёд халқаро молия институтлари билан кредит линия маблағларини жалб қилиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган. 

Хусусан, банк томонидан Германиянинг «Коммерцбанк» (Commerz Bank AG), «Юникредит банк» (UniCredit Bank AG), «ДЗ банк» (DZ Bank AG) ва «Ландесбанк» (LandesBank Berlin AG) каби банклари, Австриянинг «Райфайзен банк» (Raiffeisen Bank International), Жанубий Кореянинг «КЭБ Хана банк» (KEB Hana Bank) ҳамда Россиянинг 4 та – Сбербанк, Азия-инвест банк, ВТБ банк, Промсвязбанк каби йирик банклари билан ўзаро алоқалар ўрнатилган.

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Мавзуга оид