Замонавий уй харид қилинг, пулини эса фоизсиз узоқ муддатда тўланг
Энди сиз замонавий янги «Уста Ширин» турар-жой мажмуасида шинам ва қулай хонадонларни бошланғич тўловсиз харид қилиб, пулини муддатли тўлов асосида 2021 йил август ойига қадар фоизсиз тўлов асосида амалга оширишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, совға сифатида «Modern Stroy» компанияси ўзининг мижозларига тақдим қиладиган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиш учун амалга ошириладиган давлат божининг тўловини ҳам қўлга киритишингиз мумкин.
«Modern Stroy» компанияси «Уста Ширин» турар-жой мажмуасидан уй сотиб олиш истагини билдирганлар учун ўзига хос имконият тақдим этади, бу – «Учта ноль» акцияси. Бундан ташқари, минимал ҳужжатлар тўплами кифоя: шартномани тузиш учун фақат сизнинг шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) керак бўлади, холос.
«Уста Ширин» турар-жой мажмуасида 200 га яқин хонадонларни ўз ичига олади. Мижозлар учун эса кенг танлов мавжуд. Имкониятларингиз, дидингиз ва афзалликларингизга қараб 63 дан 600 квадрат метргача бўлган 2, 3 ва 4 хонали хонадонларни сотиб олишингиз мумкин.
Агар хонадонларнинг жойлашувига тўхталадиган бўлсак – ушбу турар-жой мажмуасида яшовчилар учун юқори даражадаги қулайликлар ва замонавий шароитлар яратилади. Фақатгина юқори сифатли материаллардан фойдаланган ҳолда пухта ўйланган режа аҳолига тўлиқ қулайлик нима эканлигини ҳис қилиш имкониятини беради. Ҳамда 3,3 метр баландликдаги шифтлар ҳар қандай дизайн ғояларини амалга оширишга имкон беради.
Бутун турар-жой мажмуаси ҳамда хонадонларнинг асосий хусусияти бу катта ва кенг балкон террасалардир. Яъни сиз 63 ёки 600 квадрат метр майдонга эга хонадонни сотиб олсангиз ҳам, сизда тўлиқ балконли терраса бўлади, бу ерда сиз бўш вақтингизни ўтказишингиз, меҳмонлар билан учрашишингиз, шам ёруғида романтик кечки овқатни ташкил қилишингиз мумкин.
Террасанинг чиройли кўринишига панорамали деразаларнинг хонадон бутун баландлигини эгаллаганлиги янада жозиба беради. Бу ердан шаҳарнинг ажойиб манзараси очилади. Бевосита сиз қуёш чиқиши ва қуёш ботишидан, шунингдек тунда Тошкент телеминораси кўриниши билан кўркамлашадиган шаҳар манзарасидан чексиз завқ олишингиз мумкин.
«Modern Stroy» қурилиш компанияси ўзининг ноёблиги билан ажралиб турадиган янги «Уста Ширин» турар-жой мажмуасининг қурилиш ишлари ҳозирги кунда авжида. Мажмуа биноларининг мустаҳкамлилиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида энг ишончли технология – монолит қурилиш асосида қуриляпти.
Қурилиш жараёнида замонавий ва янги технологиялар ҳамда сифатли материаллардан фойданилмоқда. «Уста Ширин» – бу барча халқаро стандартларга жавоб берадиган, сиз ва оилангиз учун ҳашаматли яшаш шароитларини таъминлайдиган турар-жой мажмуасидир.
Шуни таъкидлашни истардикки, «Уста Ширин» турар-жой мажмуасида нотурар жойларнинг ҳам савдоси аллақачон бошланган. Сизнинг бизнесингиз учун компаниямиз 1-2 қаватини ва шунингдек, ертўла майдонини ажратган.
Хоналар ўлчамлари 72 м² дан 2000 м² гача панорамали дераза ойналар ва баланд шифтларга эга. Ер ости автотураргоҳи ва ноёб фасадга эга «Уста Ширин» мажмуаси сизнинг бизнесингизни очиш ёки кенгайтиришингиз учун ажойиб имкониятдир.
«Modern Stroy»дан «Янги йил совғаси» акцияси!
Энди сиз «Уста Ширин» турар-жой мажмуасидан шу йилнинг 31 декабригача хонадонлардан бирини харид қилиб, қуйидаги совғалардан бирига эга бўлишингиз мумкин:
- Malibu
- Tracker
- Gentra
- Nexia-3
- Spark автомобиллари ёки
- Европага 2 кишилик саёҳат йўлланмаси.
Ҳеч қандай ўйин ва бошқотирмаларсиз: уй харид қилинг ва унга мос совғага эга бўлинг!
Шошилинг! Ўзингиз ва яқинларингиз учун замонавий ва қулай шароитларни тақдим этиш имкониятидан фойдаланинг!
Батафсил маълумот учун:
Телефон: 71 200 30 03
Telegram: t.me/modernstroy
Instagram: @modernstroy
YouTube: youtu.be/7Qwb0DXr2X8
Сайт: modern-stroy.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:04 / 28.12.2020
Modern Stroy'дан «Янги йил акцияси»: хонадон харид қилиб, таъмирни совғага қўлга киритинг!
08:30 / 14.09.2020
Modern Stroy компанияси янги форматдаги Usta Shirin ва Yashnobod турар жой мажмуаларини тақдим этади
08:30 / 03.09.2020
«Yashnobod» турар жой мажмуасидан хонадон харид қилиш имкониятини қўлдан бой берманг!
09:00 / 06.08.2020