Алишер Усмонов телефондаги суҳбатларни тинглаш қурилмаларини ишлаб чиқарувчи компанияни сотиб олиши мумкин
«МегаФон» Антон Черепенниковга қарашли «ИКС Холдинг»ни сотиб олиши мумкин, аммо уларнинг бирлашиши режалаштирилмаган, деб хабар берди «Интерфакс» агентлиги.
«Ҳеч қандай бирлашиш бўлмайди. Балки «МегаФон» «ИКС Холдинг»ни сотиб олар, — дея Усмоновнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда агентлик.
«МегаФон» 70,32 фоизга Алишер Усмоновнинг USM Group компаниясига тегишли, қолган 29,68 фоиз улушига «МегаФон Финанс» шўъба компанияси эгалик қилади.
«Интеллектуальние компьютерние системи» холдинги 2018 йил декабрда рўйхатга олинган ва унинг 99 фоизи Черепенниковга тегишли. Унинг бошқаруви остида 23та актив бўлиб, улар орасида ахборот хавфсизлиги тизимларини етказиб бериш, илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш, инвестициялар билан шуғулланувчи «Форпост», «Цитадель» ва «Криптонит» каби компаниялар бор..
Антон Черепенниковнинг асосий бизнеси ҳамиша Алишер Усмонов билан боғлиқ бўлган – у Усмоновдан сотиб олган ёки Усмоновга сотган.
Уларнинг биринчи оммавий келишуви USM Group компаниясининг Черепенниковга қарашли Virtus.Pro киберспорт жамоасига 100 млн доллар инвестиция киритиши бўлган.
Мавзуга оид
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
20:49 / 29.10.2024
Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлиши мумкин
15:10 / 14.10.2024
Bild: Усмонов ARD журналисти устидан прокуратурага ариза берди
21:22 / 01.10.2024