Иқтисодиёт | 18:00 / 25.12.2019
5810
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида Қашқадарёда газ қувурлари қурилиши жадаллаштирилмоқда

Фото: EPSILON

Вилоятда газ узатиш тизимининг ўтказувчанлик имкониятини янада ошириш мақсадида қуйидаги учта йўналиш бўйлаб қувур тортиш ишлари туну-кун олиб борилмоқда: «Тандирча ЙП - Шўртаннефтгаз» (45 км), «Чигил ЙП - Муборак ГҚИЗ» (110 км), «Талимаржон ЙП - Шўртаннефтгаз» (8 км).

25 декабр ҳолатига кўра жами:

  • Келтириш учун юкланган қувурлар – 62,5 минг тн;
  • Келтирилган қувурлар – 36,6 минг тн;
  • Кавланган зовурлар – 107 км;
  • Қаторга пайвандланган қувурлар – 129,7 км;
  • Ётқизилган қувурлар – 89,5 км ни ташкил этди.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид