Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий кореялик аёл футболчилар Олимпиада-2020’да иштирок этишдан бош тортишди
Футбол бўйича Шимолий Корея аёллар терма жамоаси Жанубий Кореянинг Чежу шаҳрида ўтадиган Осиё конфедерациясининг 3-саралаш раундида иштирок этишдан бош тортди. Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Шимолий Корея вакилалари 3-9 ферваль кунлари А гуруҳида Жанубий Корея, Вьетнам ва Мьянма терма жамоалари билан ўйнашлари керак эди. Бироқ шимолий кореяликларнинг “ҳе йўқ, бе йўқ” бундай қарорга келиши сабабли ташкилотчилар уларнинг ўрнига янги терма жамоа қидирмайдиган бўлдилар ва Олимпиадага йўлланма 3 жамоа ўртасида ўйналади.
Хитойнинг Уханида эса В гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади. Бу гуруҳда Австралия, Хитой, Таиланд ва Тайван беллашади.
Олимпиадада 12 та аёллар терма жамоаси иштирок этади. Айни вақтда Токиода ўтадиган ўйинларга Япония, Бразилия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Голландия ва Швеция терма жамоалари саралаб олинди. Осиё вакилалари эса иккита йўлланма учун курашадилар.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
23:00 / 22.02.2026