«Туронбанк» АТБ мижозларни автоматик индентификациялаш тизимини жорий қилди
«Туронбанк» АТБ томонидан 6 ой давомида мижозларни биометрик паспорт ва «Face ID» технологияси орқали индентификациялаш тизими тажрибадан ўтказилди.
Мазкур тажриба банкнинг икки филиалида амалга оширилиб, мижозларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш бўйича ўз самарасини кўрсатибгина қолмай, иш жараёнидаги камчиликлар бартараф этилиб, дастур янада мукаммаллаштирилди.
Тизимнинг мижозлар учун қандай афзалликлари ёки қулайликлари бор дейсизми? Албатта, энг асосийси мазкур дастур ва қурилмалар мижоз учун тезкорлик ва аниқликни таъминлашга хизмат қилади. Мижоз банк филиалига халқаро пул ўтказмалари ёки шу каби бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ташриф буюрганда, 10-15 дақиқа хизмат кўрсатиш ва ҳисобрақам очишга сарфланган бўлса, ҳозирда биометрик паспорт маҳсус қурилмага қўйилади ва «Персоналлаштириш маркази»дан маълумотлар автоматлаштирилган банк тизимига ўтказилади, шундан сўнг мазкур маълумотларни тасдиқлаш учун мижоз махсус камера орқали «Face ID» дастурида паспорт маълумотлари билан солиштирилади ҳамда автоматик равишда мижозга ҳисоб рақам очилади.
Мазкур жараёнга 1 дақиқа вақт сарфланиб ҳисобрақам очилса, бошқа жараёнлар билан мижозга 5 дақиқани ўзида хизмат кўрсатилиб мижознинг 10 дақиқа вақти тежалади. Бундан ташқари мижознинг аввалги очилган ҳисоб рақамдаги маълумотлари янгисига ўзгартирилади, инсон омили камайтирилиб ҳисобрақам очишда йўл қўйиладиган хатоликларга чек қўйилади ҳамда паспортнинг ҳақиқий эгаси рухсатисиз ҳар хил турдаги амалиётларни чеклашга олиб келиб, хавфсизликни оширади.
Мазкур дастур ва қурилмалар «Туронбанк» АТБнинг барча филиалларидаги халқаро пул ўтказмалари ва депозит маблағларни қабул қилиш шохобчаларига ўрнатилган бўлиб, мазкур дастур ва қурилмаларни янада такомиллаштириш ва бу орқали бошқа хизмат турларида хизмат кўрсатишни соддалаштириш ва вақтни тежаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.
Маълумот учун телефон: (+998) 95 144 60 00
Сайт: turonbank.uz
Facebook саҳифаси: fb.com/turonbank
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2024
Туронбанк ёшлари учун Бухорода “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди
19:00 / 14.03.2024
Туронбанк талабаларни ўқиш давридаёқ мутахассисга айлантирмоқда
08:59 / 30.06.2023
Туронбанкнинг ёшлар лойиҳаси 400 нафар талабани қамраб олди
19:00 / 07.06.2023