Alibaba Осиё-Тинч океани минтақасининг энг қимматбаҳо компанияси бўлди
Alibaba 2019 йилда Осиё-Тинч океани минтақасининг энг қимматбаҳо компанияси бўлди. Унинг капиталлашуви 570 млрд долларгача ўсган. Бу ҳақда The Nikkei Asian Review нашри маълум қилди.
Хитой компанияси қимматбаҳолиги бўйича Saudi Aramco, Apple, Microsoft, Alphabet, Amazon ва Facebook’дан кейин дунёнинг 7-рақамли компаниясига айланди.
The Nikkei Asian Review Осиё компанияларининг 20 декабрь ҳолатига кўра доллардаги қийматини таққослаган. Таҳлилга кўра, Alibaba’нинг қиймати бир йил ичида 60 фоизга ошган. 2-ўринни Хитойнинг яна бир компанияси – Tencent интернет-холдинги эгаллади. Ушбу компания 2018 йил етакчиси бўлган, аммо жорий йилда унинг капиталлашуви ўсиши Alibaba’никидан анча камроқни - 20 фоизни ташкил қилган. Компаниянинг жорий бозор нархи 459 млрд долларни ташкил қилади.
“Хитойда реал даромаднинг ошиши, кўплаб шаҳарлар ривожланаётгани Alibaba’нинг акцияларига ижобий таъсир кўрсатади”, деб айтган EqualOcean консалтинг компанияси таҳлилчиси Иван Платонов.
Мавзуга оид
20:31 / 03.05.2022
Ма исмли шахс ҳибсга олингани тўғрисидаги хабардан сўнг Alibaba акциялари нархи тушиб кетди
14:12 / 26.10.2021
Хитойлик блогер 12 соатлик жонли эфир чоғида 340 млн доллар ишлаб топди
22:43 / 25.10.2021
Alibaba бозор қиймати пасайиши бўйича антирекорд қайд қилди
17:41 / 13.09.2021