Жамият | 09:00 / 26.12.2019
18548
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби магистратурасига 2020-2021 ўқув йилига қишки қабул бошланди

Фото: Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби 2020-2021 ўқув йили учун қуйидаги магистратура мутахассисликлари бўйича қишки қабул эълон қилади:

  • «Лойиҳа бошқаруви» («Project Management»)

ўқиш муддати: 1 йил

  • «Бизнес бошқаруви» («Master of Business Administration — MBA»)

ўқиш муддати: 2 йил

Шу билан бирга, тингловчиларда BTEC Pearson (Буюк Британия) томонидан бериладиган халқаро малакавий дипломга эга бўлиш имконияти мавжуд.

Ушбу мутахассисликлар бўйича магистрларни Олий мактаб илғор халқаро тажриба асосида тайёрлаб келмоқда ва AҚШ, Германия, Буюк Британия, Италия, Жанубий Корея, Mалайзия ва Франция каби давлатлардаги нуфузли етакчи олий таълим муассасаларида ўқув амалиётлари ташкил этилади.

Бугунги кунда Олий мактаб мамлакатдаги етакчи таълим муассасаларидан бири бўлиб, корпоратив бошқарув, лойиҳа бошқаруви ва умуман менежмент соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш, давлат бошқарув идоралари, вазирликлар, барча турдаги хўжалик субъектлари, шу жумладан, акциядорлик жамиятлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.

Mагистратурага кириш учун ҳужжат топширишнинг охирги муддати - 2020 йил 8 январь;

Ўқиш шакли: кундузги, кечки, сиртқи (масофавий таълим);

Қабул комиссиясининг ишлаш жадвали:
душанба – жума кунлари, соат 9:00 дан 18:00 гача.

Ўқишга ҳужжат топшириш фақат электрон шаклда Олий мактабнинг веб-сайти орқали ҳар куни 24 соат мобайнида амалга оширилади.

Батафсил маълумот учун:

Веб-сайт: https://rgsbm.uz/uz/menu/admission-2020

Телефонлар:
+99871 2390311
+99871 2390303
+99897 4448552

Веб-сайт: https://rgsbm.uz
Телеграм: t.me/rgsbm_uz
Фейсбук: fb.com/rgsbm.uz

Mанзил: Tошкент шаҳри, Mиробод тумани, Mиробод кўчаси, 25 уй
Mўлжал: «Premier Hall» кинотеатри

Реклама ҳуқуқи асосида