Мактабгача таълим тизимида фаолият юритувчи эркаклар статистикаси маълум қилинди
Бугунги кунда мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган эркаклар 3,4 фоизга тенг. Вилоят миқёсидаги раҳбарлар 50 фоиз, туман миқёсидаги раҳбарлар 30 фоизни ташкил этади. Мактабгача таълим муассасалари раҳбарларининг 103 нафари эркак киши (0,1 фоиз). 9 нафар эркак тарбиячи сифатида фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Сенатда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси йиғилишида маълум қилди.
“Гендер бўйича тарбия – ижтимоий назорат қилса бўладиган жараён. Шу нуқтайи назардан барчамиз [унда] иштирок этишимиз лозим. Кеча (президентнинг ёшлар билан учрашувида - таҳр.) ўқишга кириш жараёнларида қизларга квоталар ажратиш, имтиёзлар бериш кераклиги ҳақида кўп гапирилди. Мактабгача таълим йўналиши бўйича эркаклар учун ҳам муайян квоталар берилиши керак эҳтимол. Биламизки, энг яхши педагоглар – эркаклар. Чунки улар дастлаб ақл, кейин эса юраги билан иш кўради.
“Мактабгача таълим фарзандларимизнинг ривожланишида энг муҳим босқич. Айнан бу ерда боланинг нафақат физиологияси, энг муҳими психикаси шаклланади ва кейинги фаолиятига таъсир кўрсатади”, - дея Агриппина Шиннинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Соҳада гендер сиёсатини олиб бориш учун зарурий шароитларни яратиш асосий муаммо эканини айтиб ўтди.
“Мактабгача таълим муассасаларига қатнайдиган болаларнинг 52 фоизи ўғил болалар. Афсуски, мактабгача таълимда гендер бўйича тарбия эркаклар иштирокисиз кечяпти”, - дея қўшимча қилди у.
Бунга жавобан Сенат раиси Танзила Норбоева эркакларнинг оиласи, онаси, опа-синглиси, бегона аёллар, бўлажак рафиқасига муносабати кичик ёшидан шаклланиши, айнан шу қадриятлар мактабгача таълим муассасасида шакллантирилиши кераклигини айтиб ўтди ва мактабгача таълим вазири Агриппина Шинга гендер, квоталар, янги курслар ташкил этиш бўйича масалаларни Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси кун тартибига олиб чиқиши кераклиги ҳақида топшириқлар берди.
Мавзуга оид
20:40 / 09.07.2024
Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университетига ректор этиб тайинланди
14:34 / 27.04.2024
Ўзбекистонда ЕИ молиялаштирган «Хотин-қизлар учун хавфсиз ва эркин ҳаёт» лойиҳаси бошланди
16:12 / 06.03.2024
Саида Мирзиёева: «Ҳар куни машаққатли ислоҳотларни амалга оширишга ҳисса қўшаётганлар ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатмоқда»
17:05 / 06.02.2024