Жамият | 17:46 / 30.12.2019
6374
1 дақиқада ўқилади

EPSILON: «Ўзбекнефтгаз» ҳамкорлигида «Тандирча ЙП - Шўртаннефтгаз» газ узатиш қувури қурилиши якунланди

Фото: EPSILON

30 декабр куни «Тандирча ЙП - Шўртаннефтгаз» йўналишидаги узатиш қувури қурилиши муваффақият билан тугалланди, пневматик синовлардан сўнг у ишга туширилади.

Шунингдек, «Чигил ЙП - Муборак ГҚИЗ» (110 км) йўналиши бўйлаб қувур тортиш ишлари туну-кун давом этмоқда.

30 декабр ҳолатига кўра жами:

  • Келтириш учун юкланган қувурлар – 71,7 минг тн;
  • Келтирилган қувурлар – 44,6 минг тн;
  • Кавланган зовурлар – 118,6 км;
  • Қаторга пайвандланган қувурлар – 140,2 км;
  • Ётқизилган қувурлар – 117,5 км ни ташкил этди.

EPSILON компанияси Матбуот хизмати

Мавзуга оид