Ўзбекистон | 13:06 / 04.01.2020
18008
1 дақиқада ўқилади

Тан олинган солиқ қарзи суд орқали мажбурий ундирувга қаратилмайди - ДСҚ

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Солиқ тўловчи томонидан солиқ қарздорлиги тан олинса, солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарорига биноан солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мулки ҳисобидан солиқ қарзи ундирилиши мумкин (123-модда).

Ушбу киритилган янги норма ҳисобига солиқ тўловчиларга судларга ариза киритиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар, (давлат божи, почта харажати), солиқ органи ва солиқ тўловчи вакилининг суд жараёнида иштирок этиш, шунингдек суд идораларининг низо бўлмаган ишларни кўриш учун қўшимча вақт сарфлаши олди олинади.

Натижада, суд идоралари томонидан бошқа низоли ишларни сифатли кўриб чиқиш имкони яратилади.

Маълумот учун: 2018 йилда судлар томонидан солиқ қарзини мажбурий ундирувга қаратиш тўғрисида кўрилган ишлар бўйича 55,6 млрд сўм давлат божи ундирилган.

Мавзуга оид