2019 йил якунларига кўра Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Турк дунёсини тиклаш учун қўшган улкан ҳиссаси учун» халқаро мукофоти билан тақдирланди. ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг ўринбосари Зафар Жуманов ушбу мукофотнинг топширилиши омиллари ҳақида фикр юритди.

«Янги йилнинг илк кунлариданоқ барчамиз меҳнат фаолиятимизни давлатимиз раҳбарининг «Туркий дунё тикланишига қўшган улкан ҳиссаси учун» халқаро мукофоти билан тақдирлангани ҳақидаги хушхабарни эшитиш билан бошладик. Бу бежиз эмас, албатта...

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу мукофот турк дунёси ёзувчилари, зиёлилари ва санъат арбоблари жамғармаси TÜRKSAV (Türk Dünyası Yazarlar ve Sanatçılar Vakfı) томонидан таъсис этилган. TÜRKSAV эса қардош Туркия давлатидаги фуқаролик жамиятлари ўртасида муҳим ва ўз ўрнига эга ташкилотлардан ҳисобланиб, унга 1996 йилда асос солинган.

Ўтган давр мобайнида ушбу нуфузли мукофот билан Туркиянинг собиқ президенти Сулаймон Демирел, Озарбойжон президенти Ҳайдар Алиев, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва турк дунёсининг бошқа давлатлари сиёсатчилари, тадбиркорлари ва санъат вакиллари тақдирланган.

Қайд этилишича, мукофот соҳибининг исми-шарифи TURKSAV​ ҳайъати ҳайъат қўмитаси томонидан Туркия ва хорижий давлатларнинг таниқли сиёсатчилари, иқтисодчилари, фан ва санъат намоёндаларининг 2019 йилдаги фаолиятини ўрганиш натижалари асосида эълон қилинган.

Ҳар йили бир марта бериладиган ушбу халқаро мукофот ҳайъатининг қарори Ўзбекистон раҳбарининг «мамлакатнинг ташқи дунё, Туркия ва Марказий Осиё давлатлари билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларини изчил мустаҳкамлашдаги беқиёс хизматлари ва амалий ҳиссаси, шунингдек, Туркий кенгашдаги ҳамкорликни сезиларли даражада жонлантиргани, ушбу ташкилот доирасидаги янги ташаббуслар, шу жумладан 2020 йилда Хива шаҳрини «турк дунёсининг маданий пойтахти» деб эълон қилиш бўйича ташаббуси» учун бир овоздан қабул қилингани маълум қилинди.

Албатта, мазкур юксак эътирофнинг замирида қанчадан-қанча эзгу ташаббуслар, машаққатлар ва самарали меҳнат ётибди.

Муҳтарам президентимизга ушбу халқаро мукофотнинг берилиши қуйидагилар омиллар билан узвий боғлиқ деб ўйлайман.

Биринчидан