Путин ва Эрдўған Форс кўрфазидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ҳамда Ражаб Тоййиб Эрдўған Форс кўрфази ҳудудидаги барча муаммоларни фақат тинч йўл билан халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилган.
«Сўнгги кунлардаги воқеалар муносабати билан президентлар Форс кўрфази ҳудудидаги муаммолар ва умуман минтақадаги барча муаммоларни фақат халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этган ҳолда тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканликларини маълум қилишди», деган Лавров.
Президентларнинг Эрон бўйича баёнотида ушбу мамлакатдаги вазиятга хорижий аралашув ва бир томондан ҳарбий ҳаракатлар олиб борилишига қаршилик билдирилган.
«Биз ҳамиша хорижий аралашувга ва ўзаро низоларга қарши бўлиб келганмиз.
Шу туфайли, биз минтақадаги зиддият пасайиши учун ҳаракат қиламиз ва барча томонларни тийилишга, мулоҳазали бўлишга, фақатгина дипломатик воситаларни қўллашга чақирамиз», дейилади баёнотда.
Бугун Истанбулда Эрдўған ва Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтди, томонлар «Турк оқими» газ қувурини очиш билан биргаликда ўзаро музокараларда Яқин Шарқдаги вазиятни ҳам муҳокама қилишган.
8 январга ўтар кечаси Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш бошлангани ҳақида эълон қилиб, АҚШнинг Ироқдаги иккита базасига ракета зарбалари йўллади.
Эрон давлат телеканали Press TV ушбу ҳужум оқибатида АҚШ ҳарбий хизматчиларидан 80 нафари ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатди. Эфирда ҳужум қурбонлари «америкалик террорчилар» деб аталган.
АҚШ президенти Дональд Трамп эса ҳужумдан сўнг «барчаси жойида» экани ҳақида маълум қилди.
Fox News телеканали эса америкаликлар қурбон бўлгани ҳақида маълумот келиб тушмагани ҳақида хабар тарқатди.
Мавзуга оид
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» номли ўрта масофага учувчи баллистик ракета билан зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024