Жамият | 21:01 / 08.01.2020
6009
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик меҳмонлар Самарқанд вилоят ИИБ фаолияти билан танишди

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган ХХРнинг Чжэнчжоу шаҳри Жамоат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Чжан Шуцзюнь бошчилигидаги делегацияни Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти кутиб олиб, уларни бошқарма фаолияти билан таништирди.

Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар қилишича, ташриф буюрганлар меҳмонларга Ўзбекистонда, хусусан, Самарқанд вилоятида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида маълумот берилиб, келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар борасида тажриба алмашувини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Меҳмонлар «Хавфсиз шаҳар» ҳамда «Хавфсиз туризм» концепцияси бўйича Самарқанд вилояти ИИБда барпо этилган IT технологиялари талабларига жавоб берадиган инновацион «Ситуацион марказ»нинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.

Делегация раҳбарига Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликнинг барвақт профилактикаси йўналишида олиб бораётган ишлар маъқул келиб, улардан айримларини келгусида амалиётда татбиқ этишини таъкидлаб ўтди.

Мавзуга оид