Ўзбекистон | 14:54 / 09.01.2020
9039
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида айтилган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 январь кунидан 13 январь кунига қадар Ўзбекистон Республикасининг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи мавжуд.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўриш ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, 1050 қисқа рақамга мурожаат этишни сўраган.