Стериллаш тежамкорликни қўллаш мумкин бўлмаган муаммо!
Нега тушлик пайтида олдинги хўрандадан кейин яхшилаб ювилган ошхона анжомларидан фойдаланиш ва бир дастурхонда ўтирган киши билан битта қошиқдан овқат емаслик қабул қилинган? Нега санчқи оёқ остига тушганида, уни албатта алмаштириш лозим? Аммо негадир гўзаллик салонига маникюрга келганимизда, бир неча дақиқа олдин уста шу асбоблар билан бошқа мижознинг тирноқларига ишлов бергани ва энди уларни олиб бизнинг қаршимизга ўтираётгани устида ўйлаб кўрмаймиз. Буни англаш жирканиш ва соғлиқ учун хавфсираш ҳиссини келтириб чиқаради, ахир гўзаллик салонининг ҳар бир мижози – бу эҳтимолий инфекция ташувчиси (шу жумладан, В, С вирусли гепатитлари ва ОИВ-инфекциясининг).
Стоматологлар, маникюр-педикюр усталари, косметологлар хизматларининг қиймати Россия ва бошқа хорижий давлатларга қараганда Ўзбекистонда арзонроқ. Хорижда, одатда, бир марта ишлатиладиган асбоблар тўпламидан фойдаланилади, шунингдек стериллаш масалалари ҳам жуда қатъий назорат қилинади. Нарх эса, шу жумладан, ушбу омиллардан ҳам шаклланади. Сиз парвариш қилинган тирноқлар, гўзал табассумга эга бўласиз – аммо ниманинг эвазига?
Биз ваҳима қилиб фактларни бўрттирмаётганимизга ишонч ҳосил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекциясининг СанҚваНни назорат қилиш бўлимига мурожаат қилдик.
Гўзаллик салонларида санитария ва гигиена нормаларига амал қилинмаганида уларнинг мижозлари қандай инфекциялар билан зарарланиши мумкин?
Бугунги кунда 100 дан ортиқ патоген микроорганизмлар, шу жумладан соғлиқ учун жуда хавфли ва гўзаллик салонида юқтириш мумкин бўлган микроорганизмлар маълум. Оммабоп косметика процедураларидан ўтаётганда юқтириб олиш мумкин бўлган олтита кенг тарқалган касалликни кўриб чиқамиз:
- Тирноқлар замбуруғи — соғлом одамнинг тирноқларига зарарланган асбоб билан ишлов бериш деярли 100% ҳолатларда касаллик юқишига олиб келади.
- Педикулёз — паразитар касаллик, мижозлар билан ишлаганда санитария нормаларига амал қилмайдиган сартарошхоналарда тез-тез учрайдиган “меҳмон”. Сартарошхоналарда касаллик асбоблар орқали (қоидага кўра, улар ҳар сафар фойдалангандан кейин дезинфекция қилиниши керак) ҳамда кесилган ва ўз вақтида тозалаб олинмаган соч қолдиқлари орқали ўтади.
- Герпес вируси – ер сайёраси аҳолисининг 90% ида учрайдиган инфекция, у лабларда, бурун ва оғиз шиллиқ қаватларида, камдан-кам ҳолатларда кўзларнинг бурчакларида, човда, тирноқлар ёнида даврий тошмалар кўринишида намоён бўлади. Касаллик белгилари ойда бир неча мартагача намоён бўлиши ёки одам иммунитетининг ҳолатига қараб умуман намоён бўлмаслиги мумкин. Пилинг, мезотерапия, лабларнинг перманент макияжи ва ҳатто терининг сезиларсиз шикастланиши билан боғлиқ бошқа процедуралар пайтида герпес вирусини юқтириш хавфи мавжуд. Касалликнинг олдини олиш чоралари – асбобларни стериллаш ва сеансдан сўнг дарҳол антисептик воситалардан фойдаланиш.
- Тилларанг стафилококк – атроф муҳитда кенг тарқалган, одам организмидан ташқарида 6 ойгача яшаш қобилиятини сақлашга қодир бўлган бактерия. Инфекция ўчоғига, масалан, теридаги ёки сочлар асосидаги тошмаларга теккан асбоблар касалликни юқтириш манбалари ҳисобланади. Шунингдек қулоқларни тештирганда, пирсинг, татуировка қилганда ва ҳатто оддий соч кесиш жараёнида ҳам касалликни осонгина юқтириб олиш мумкин.
- В, С гепатити вируслари. С гепатити – 350 миллиондан ортиқ кишини жабрлашга муваффақ бўлган касаллик, ҳар йили жигар циррозидан 250 минг киши ҳаётдан кўз юмади. Асосий юқтириш манбаи – қон, камдан-кам ҳолларда тер, кўз ёши, ахлат, сийдик, катта ҳажмлардаги сўлак. Вирус шиллиқ қаватлар ёки шикастланган тери беморнинг биологик суюқликлари билан контакт қилганида юқиши мумкин. Шуни эсда сақлаш муҳимки, вирусни юқтириш учун ташувчи қонининг 0,0001 мл гача бўлган жуда кам миқдори ҳам етарли ҳисобланади, бу инфекциянинг зарарланган жарроҳлик, косметологик асбоблар, татуировка учун ниналар ва устара орқали юқишини истисно қилмайди.
- ОИВ-инфекцияси. Бемор кишининг биологик суюқликлари орқали ОИВ-инфекциясини ҳам юқтириш мумкин. Татуаж, кесма маникюр ва педикюр юқтириш нуқтаи назаридан энг хавфли процедуралар ҳисобланади.
Гўзаллик салонларида мижозларнинг биологик материаллари билан ишланади, бу эса ҳар доим ҳам хавфсиз эмас. ЖССТ маълумотларига кўра, Европада 1997 йилдан 2002 йилгача бўлган даврда 2000 дан ортиқ косметика хизматларининг истеъмолчилари B гепатитига ва 500 га яқини C гепатитига чалинган. Мижозлар орасида ўтказилган сўровларга кўра, тери қопламасининг шикастланишига эга жароҳатларни 1000 кишидан 600 таси олар экан – бу ҳар иккинчи мижоз дегани. Терининг микрожароҳатлари ва кесилишлари эса – бу зарарланган асбоб билан контакт туфайли инфекцияни юқтириш эҳтимоли жуда юқори бўлган вазият демакдир.
Ўзбекистонда гўзаллик салонлари учун қандай қоидалар тўплами амал қилади?
Сартарошхоналар мижозлари ва ходимлари орасида инфекцион ва ноинфекцион касалликлар юзага келиши ва тарқалишининг олдини олиш ҳамда сартарошхоналарни жойлаштириш, уларнинг тузилиши, планировкаси, санитария-техника ҳолатига қўйиладиган асосий санитария-эпидемиология талабларини белгилаш учун «Сартарошхоналар тузилиши, жиҳозланиши ва сақланишига қўйиладиган санитария-эпидемиология талаблари» (СанҚваН 0305-12) ишлаб чиқилган. Ушбу норматив ҳужжатда сартарошхоналарни жойлаштириш, профилактика тадбирлари ва дезинфекциялаш, ходимларнинг меҳнат ва шахсий гигиена шароитларига қўйиладиган талаблар тартибга солинган. Бундан ташқари, В, С вирусли гепатити ва ОИВ-инфекцияси каби гемоконтактли инфекциялар тарқалиши хавфи билан боғлиқ маиший хизмат кўрсатиш муассасаларида идоравий норматив базани такомиллаштириш мақсадларида амалдаги норматив ҳужжатга қўшимчалар киритилган бўлиб, уларда асосий эътибор тери қопламаларини шикастлаши мумкин бўлган манипуляциялар (маникюр, педикюр, юзни тозалаш ва бошқа косметик хизматлар) учун ишлатиладиган асбобларни стериллашга қаратилган.
Мамлакатимизда сартарошхоналар ва гўзаллик салонларининг назорати қай тарзда амалга оширилади?
Бугунги кунда Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси марказларининг мутахассислари ваколатли органнинг рухсатисиз сартарошхоналарнинг санитария-гигиена қоидаларига амал қилишини, эпидемияга қарши тадбирларнинг амалга оширилишини ҳамда улардаги дезинфекциялаш ва стериллаш режимларини текшириш ҳуқуқига эга эмас, шу боис даврий тиббий кўриклардан ўтишни мониторинг қилиш билан чекланади, холос. Аммо 2020 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Президентининг 5884-сонли Фармони кучга киради, унинг 10-бандига кўра ходимлари тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган, шу жумладан сартарошхона ва косметология хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини олти ойда кўпи билан бир маротаба текширишга, нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан икки ярим йилда кўпи билан бир маротаба текширишга рухсат берилади.
Салон мижози асбобларнинг стериллигини текшира олмайди, бу ҳолатда у нима қилиши керак? Синовдан ўтган устага ишониш мумкинми?
Гўзаллик салонига борар экан, мижоз ўзини мутахассисга тўлиқ ишониб топширади ва ўз хавфсизлиги ҳақида камдан-кам ҳолларда ўйлайди. Оддий санитарияга амал қилмаслик эса жиддий оқибатларга, хусусан инфекцион касалликларни юқтиришга олиб келиши мумкин. Мана шунинг учун ҳам муассаса эгаси санитария нормаларига, хусусан, сартарошхона асбобларини дезинфекциялаш ва стериллашда амал қилишга қўйиладиган талабларни жиддий тарзда ошириши зарур. Афсуски, кўплаб сартарошхоналарда, гўзаллик салонларида мутахассисларнинг ўзлари дезинфекциялаш ва стериллаш режимларига амал қилиш лозимлигига етарлича аҳамият беришмайди. Ўз навбатида, асбобларни дезинфекциялаш, стериллаш ва сақлаш қоидаларининг бузилиши бир талай муаммоларга, хусусан, ҳам мижозларнинг, ҳам усталарнинг ўзининг кўплаб инфекцияларни юқтиришига сабабчи бўлади. Бу ерда бир нарсани тушуниш керак: мижоз учун иш бошлашдан олдин айнан унинг ёнида стерил асбобларнинг олиниши жуда аҳамиятли. Агар мижоз салондан норози бўлиб чиқса, унда салонни унинг бир ўзи тарк этмайди, у билан бирга танишлари, ҳамкасблари, қариндошлари ҳам кетади. Ушбу ҳолат бутун сартарошчилик бизнесига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки айнан мижозлар унинг даромадини ташкил қилади. Шундай экан, бу муаммода тежамкорликни қўллаш мумкин эмас.
Усталар орасида (айнан улар биринчи хавф гуруҳида!) қуйидаги стереотип кенг тарқалган: стериллаш – бу қиммат ва муаммоли жараён! Ҳа, бу жараён моддий харажатларни талаб қилади. Аммо уни гўзаллик салонининг бир кунлик тушуми билан қиёслаш мумкин, бунинг устига у кўп марта ўзини оқлайди! Ҳамёнбоп муқобил сифатида New Medical Technologies компанияси тиббий асбоблардаги ва гўзаллик салонлари усталарининг асбобларидаги вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва эндоспораларни стериллаш учун мўлжалланган Safo Nur қурилмасини таклиф этади.
Қурилмада стериллашнинг кимёвий «совуқ» усули қўлланади, у асбобларнинг ишчи характеристикаларини йўқ қилмасдан уларнинг тўлиқ зарарсизланишини таъминлайди, бунда асбоблар тўмтоқ бўлиб қолмайди ва ўз хусусиятларини йўқотмайди. Қурилма ҳамёнбоп нархда, бенуқсон ишлайди, ишлатилиши оддий, хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хавфсиз, асбобларга зарар етказмайди ҳамда композит материаллар ва турли қотишмалар, пластик, силикон ва шишадан тайёрланган асбобларни стериллаш учун жуда мос келади. Safo Nur қурилмасининг ишлаш принципи тиббий асбоблардаги вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва эндоспораларни инактивлаштиришдан иборат, унинг асосида вируслар томонидан цитопатогенликнинг йўқотилиши ётади, яъни улар кўпайиш ва ҳужайраларни зарарлаш қобилиятини йўқотади ва охир-оқибатда нобуд бўлади.
Safo Nur қурилмаси Ўзбекистон Республикаси санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тартибга солувчи ҳужжатга мувофиқ фойдаланишга қўйилган. Safo Nur қурилмасининг жаҳонда аналоглари йўқ. Қурилмага Ўзбекистон Республикаси Патент идораси томонидан 23.05.2014 йилда IAP05259 патенти берилган, шунингдек у Евросиё патент идораси ва АҚШ патент идорасининг патентларига эга. Бундан ташқари дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам патентга аризалар тақдим этилган.
Батафсил маълумот учун:
Сайт: nmt.uz
Телефонлар:
+99898 3007392 (қўнғироқлар учун)
+99890 3512090 (Telegram учун)
Реклама ҳуқуқи асосида