Миллатнинг соғлиғи ҳақида қайғуриш бутун бир тадбирлар мажмуини назарда тутади, улардан бири – турли тиббий ҳаракатлар пайтида вирусларни юқтирмаслик бўйича хавфсизликни оширишдир. Биз бу мавзуни ўзбекистонлик олимларнинг инновацион ишланмаси – Safo Nur қурилмаси ҳақидаги мақоламизда кўтариб чиққан эдик. Ушбу ишланма New Medical Technologies мутахассисларининг кучи билан яратилган бўлиб, унинг ёрдамида тиббий ускуналар, шу жумладан композит материаллардан тайёрланган ускуналар ҳам касаллик туғдирувчи вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва эндоспоралардан зарарсизлантирилади.
Safo Nur қурилмасининг самарадорлигини баҳолашда ноёб усул қўлланади, у ҳақда бизга Safo Nur қурилмасининг яратувчиси ва “Лимфотроп хусусиятга эга вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули”нинг муаллифи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Наримон Ғуломович Ғуломов батафсил гапириб берди.

- Наримон Ғуломович, нега янги методикани ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлди? Назорат қилишнинг мавжуд муқобил методлари етарли эмасмиди?
Бугунги кунда Ўзбекистондаги тиббий муассасаларда қўлланадиган ИФТ ва ПЗР методлари инфекцион касалликлар диагностикасида илғор методлар ҳисобланади, бироқ улар ҳам камчиликлардан мустасно эмас. Уларда сезгирлик “чегараси” мавжуд, яъни реакциянинг ишонарли ижобий натижасини олиш учун ушбу методларнинг ҳар бири биологик материалнинг тадқиқ қилинадиган ҳажмида муайян миқдордаги антитаначалар ёки вирусли зарралар бўлишини талаб қилади. Агар биологик материалда антитаначалар ёки вирусли зарралар миқдори ИФТ ёки ПЗР методининг сезгирлик “чегараси”дан паст бўлса, реакция натижаси шубҳали ёки ёлғон-салбий бўлиши мумкин, бу эса диагноз қўйишда хатоликларга олиб келади. Бу айниқса донорларнинг қонини вирусли инфекциялар бор-йўқлигига тестдан ўтказишда жуда муҳим.
Safo Nur қурилмаси ишлаб чиқилаётган пайтда олдимизга вирусларнинг яшаш қобилиятини баҳолашни таъминловчи назорат методини тақдим этиш талаби қўйилди. Қурилма аналоглари бўлмагани боис, олдимизга лимфотроп вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усулини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди; лимфотроплик — бу вирусларнинг лимфоцитларга кириш ва репликацияланиш, яъни уларнинг ичида кўпайиш қобилиятидир.
Ушбу усул асосида В (HBV) ва С (HCV) гепатити вирусларининг ҳамда одам иммун танқислиги вирусининг (HIV) лимфотроп хусусиятлари ётади. Охир-оқибатда биз “Лимфотроп вирусларни аниқлаш ва уларнинг яшаш қобилиятини баҳолаш усули”ни ишлаб чиқдик, у:








