МИБ газ қуйиш шохобчаларидаги қинғирлик ҳолатларини аниқламоқда
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Янгийўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда газ қуйиш шохобчаларидаги қинғирликлар аниқланган.
«Янгийўл тумани, «Нуробод» МФЙ, М-39 автомагистрал йўлида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган, «Автопилот Про» русумли, завод рақами 60090851-004-сонли газ ҳисоблаш ускунасининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида охирги текширув кунидан, 22 кун ёки 528 соат давомида ҳисоблагичга ташқи аралашув орқали таъсир этиб фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳамда расмийлаштирилган далолатномаларга кўра, ушбу шохобчага ўрнатилган табиий газ жиҳозларининг 1 соатлик газ сарфи 1200 м3/ соатига ташкил этиши, ушбу даврда газ ҳисоблагичга ташқи таъсир натижасида жами 1 267 200 м3 табиий газ сарфлангани ва натижада 1 млрд 267 млн сўмдан ортиқ миқдорда зарар етказилгани аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, шохобча мансабдор шахслари ва бошқаларнинг ҳаракатларида умумий фойдаланишдаги табиий газни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсатгичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш натижасида жуда кўп миқдорда зарар етказилган ҳамда «Ҳудудгаз Тошкент» МЧЖ мансабдор шахсларининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланишда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 4-қисми ва 205-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган», дейилади МИБ матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
17:27 / 17.11.2023
Тошкентда 44 бор радарга тушган ҳайдовчининг машинаси хатланди
16:51 / 03.06.2021
Жиззахда қарздор қарзи эвазига уйидаги жиҳозларни олиб кетган МИБ ходимларини калтаклади
09:06 / 27.04.2021
«Келтирилган важлар ўз исботини топмади» – МИБ Қорақалпоғистондаги раҳбарлар устидан тушган ариза бўйича маълумот берди
20:41 / 20.04.2021