Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро дзюдо федерацияси президенти Ўзбекистонга келмоқда, Тошкент жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер расмий ташриф билан Ўзбекистонга келяпти.
Мариус Визер 15 январга ўтар кечаси Тошкентга учиб келади. Ташрифдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон ҳамда Халқаро дзюдо федерацияси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, икки томонлама меморандум имзолаш ва 2021 йили катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати мезбонлигини Ўзбекистонга топширишдан иборатдир.
«Олимпиада йилида жаҳон чемпионати ўтказилмайди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, навбатдаги жаҳон чемпионати келаси йили Тошкент шаҳрида ташкил этилади. Кўп тармоқли, муҳташам «Ҳумо Арена» ўзида дунё дзюдо юлдузларини жам қилади.
Пойтахтимизга нуфузли мусобақа мезбонлигининг берилиши ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Ўтган йили айнан «Ҳумо Арена»да Тошкент Гран-приси юқори савияда, муваффақиятли тарзда ўтказилганди. Бунга иштирокчи давлат расмий делегатлари, мураббийлар, спортчилар ва табиийки IJF мутасаддилари ҳам ижобий баҳо беришган эди.
Мариус Визернинг ташрифига доир тадбирлар эртага соат 14:00дан бошлаб Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтказилади. Аввалига 2021 йилги катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳамда IJFнинг йиллик Конгрессини Тошкентда ўтказиш бўйича шартнома имзоланади. Кейин Халқаро дзюдо федерациясининг «Дзюдо мактабларда» дастури юзасидан Меморандумга имзо чекилади. Шартнома имзоланишида Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Халқ таълими вазирликлари мутасаддилари иштирок этишади.
Шундан сўнг Мариус Визер иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Унда IJF президенти тадбирда ҳозир бўлган оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига атрофлича жавоб беради», дейилади Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
23:41 / 14.09.2025
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
17:16 / 03.08.2024