Туронбанкнинг замонавий офислари билан ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежайсиз
Айни пайт жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар фонида аҳолининг турмуш даражаси бирмунча яхшиланиб, кундалик юмушларини ҳал этиши енгиллашмоқда. Айниқса, банк – молия тизимида жорий этилаётган янгиликлар, қулай, сифатли ва тезкор деган тушунчаларнинг нақадар ҳаққоний эканлигини исботлаяпти. Хусусан, эркин конвертация, масофавий ва онлайн хизматлар, туну – кун ишловчи банкоматлар ҳамда буларнинг барчасини ўзида жамлаган бўлинмалар сўзимизга исбот бўлиши мумкин.
Ушбу жараёнларда фаол иштирок этаётган Туронбанк Республиканинг барча ҳудудларида замонавий, бир вақтнинг ўзида ўнлаб молиявий амалиётларни бажариш қувватига эга бўлган “Банк хизматлари офислари"ни ташкил этмоқда. Ҳозирга қадар шундай нуқталарнинг 15 таси иш бошлаган бўлса, куни кеча уларнинг сафига яна 4 та қўшилди. Водий ва воҳа аҳли учун Фарғонада “Водил”, Наманганда “Дўстлик”, Қаршида “Насаф” ҳамда Навоийда “Нурафшон” номи остидаги шундай офислар ўз эшикларини очди.
Эндиликда ушбу аҳоли гавжум ва эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларда яшаётган фуқаролар ҳисоб рақам ва пластик карталар очишлари, жисмоний шахсларга барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажаришлари мумкин. Шунингдек, 24/7 режимида энг сўнгги русумдаги банкомат ва инфокиосклар уларга хизмат кўрсатади. Аҳамиятли жиҳати, ушбу офисларнинг янги мижозлари учун “Markaz” номли тариф режаси ишлаб чиқилганлигидир. Унга кўра, “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақи бир йил давомида бепул этиб белгиланади.
Маълумот ўрнида айтиш керак, “Туронбанк” АТБнинг бундай банк хизматлари офислари 19 тага етди. Келгусида ҳам бутун республика миқёсида уларнинг сонини бир мунча кўпайтириш режалаштирилган.
Маълумот учун:
Сайт: turonbank.uz
Telegram: t.me/turonbankuz
Facebook: fb.com/turonbank
Call-центр: (+998 95) 144-60-00
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2024
Туронбанк ёшлари учун Бухорода “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди
19:00 / 14.03.2024
Туронбанк талабаларни ўқиш давридаёқ мутахассисга айлантирмоқда
08:59 / 30.06.2023
Туронбанкнинг ёшлар лойиҳаси 400 нафар талабани қамраб олди
19:00 / 07.06.2023