Илк бор бешта глобал хавфнинг барчаси экология билан боғланди
Илк бор кейинги 10 йиллик учун бешта асосий глобал хавфнинг барчаси экологик омиллар билан боғланди. Бу ҳақда Бутунжаҳон иқтисодий форумининг «Глобал хавфлар» ҳисоботида айтилган. Ҳисобот Marsh & McLennan ва Zurich Insurance Group компанияларининг ҳамкорлигида тузилган.
Кейинги 10 йилликда юз бериши мумкинлиги бўйича хавф-хатарлар бешталигига об-ҳаво билан боғлиқ фалокатлар (тошқинлар, довуллар), иқлим оқибатларини юмшата олмаслик ва уларга мослаша олмаслик, йирик табиий офатлар (зилзила, цунами), биологик турфаликнинг сезиларли қисқариши ва экотизимлар барбод бўлиши, техноген экологик зарарлар ва фалокатлар кирган.
Таққослаш учун: 2010 йилда шундай рейтингда 1-ўринни активлар нархининг кескин пасайиши, 2011 йилда бўронлар ва циклонлар, 2012-2014 йилларда даромадларнинг турфалиги, 2015 йилда халқаро ихтилофлар, 2016 йилда ноилож миграция, 2017 йилдан бошлаб эса об-ҳаво билан боғлиқ хатарлар эгаллаб келмоқда.
Кейинги 10 йилликда таъсир даражаси бўйича хавф-хатарлар бешталигига иқлим оқибатларини юмшата олмаслик ва уларга мослаша олмаслик, оммавий қирғин қуроллари қўлланиши, биологик турфаликнинг сезиларли қисқариши ва экотизимлар барбод бўлиши, об-ҳаво билан боғлиқ фалокатлар ва сув захиралари тақчиллиги кирган.
2015 йилгача бу рейтингда 1-ўринни активларнинг қадрсизланиши, солиқ инқирози каби иқтисодий хатарлар, 2015-2016 йилларда сув захиралари етишмаслиги ва иқлим ўзгаришларига кучсиз муносабат, 2017-2019 йилларда эса оммавий қирғин қуролларининг қўлланиши хавфи эгаллаган.
Тадқиқот 750 дан кўпроқ халқаро мутахассис ва масъул шахслар ўртасида ўтказилган сўровномага қурилган. Улардан юз бериши эҳтимоли ва таъсир даражаси бўйича асосий хавфларни поғоналаш сўралган.
Мавзуга оид
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
10:56 / 03.11.2024