Ўзбекистонда учта моделдаги автомобилни имконияти чекланган ҳайдовчилар учун жиҳозлаш бошланди
UzAuto Motors компанияси имконияти чекланган, оёқларида нуқсони бўлган ҳайдовчиларга мослаштириш учун, қўл билан бошқариладиган махсус қурилма билан қайта жиҳозлашни бошлади.
Қўлда бошқариш қурилмаси харидорнинг буюртмасига асосан Cobalt, Gentra ҳамда Spark русумли автомобилларга расмий дилерлик марказларида ўрнатилади. Қурилма Ўзбекистон давлат стандартлаштириш Агентлигининг барча талабларига жавоб беради.
Таянч-ҳаракат аъзоси функцияси бузилган ҳайдовчилар учун мўлжалланган махсус мослама фақат тўлиқ қурилманинг зарурий элементлари билан жиҳозланган.
Ускунани ўрнатиш бўйича саволлар билан ваколатли дилерларга мурожаат қилиши мумкин экани айтилади.
Билдирилишича, бугунги кунда дунёда бир миллиардга яқин имконияти чекланган инсонлар бор, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида улар қарийб 600 минг нафарни ташкил қилади. Кўпгина ногиронлар кундалик ҳаётда турли хил муаммоларга дуч келишмоқда, бу уларнинг жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаол иштирокига салбий таъсир қилади.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023
Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди
19:06 / 28.07.2023