Жамият | 11:13 / 17.01.2020
3490
2 дақиқада ўқилади

The Tower Mall Management Group «Orient» бизнес марказининг барча қулайликларга эга офис биноси савдосини бошлади!

Фото: The Tower Mall Management Group

Офис ҳар томонлама қулай жойлашган ― Тошкент шаҳрининг нақ марказида, «Амир Темур» шоҳкўчасидан ўрин олган бўлиб, барча керакли инфратузилма― дўкон, дорихона, овқатланиш шохобчаларига яқинлиги кишини қувонтиради. Шаҳарнинг исталган нуқтасидан саноқли дақиқаларда ва ҳар қандай транспорт воситасида етиб келиш мумкин.

Бино универсал тарзда лойиҳалаштирилган: офис майдонини open space услубида ҳам, алоҳида хоналар шаклида ҳам ташкил этиш мумкин. 

Қулай экспозиция бинонинг мослашувчанлиги, юқори технологик талабларга жавоб беришини таъминлайди.  

The Tower Mall Management Group томонидан тақдим этилаётган «Orient» бизнес маркази ижарачилар ва ҳамкорлар учун бир қатор қулайликларга эга: 150-300 кишига мўлжалланган конференц-заллар, музокаралар учун турли форматдаги хоналар, бешта замонавий лифт ва қабулхоналар. 

Қаҳвахона, ресторан, кичик савдо дўкони, вендинг автоматлари ҳам меҳмонлар, резидентлар хизматига доимо ҳозир-у нозир.  

Бизнес марказда дорихона, банк ва ҳатто кимёвий тозалаш хоналарининг мавжудлиги эса ҳар томонлама қулайликни янада оширади.  

«Orient» бизнес марказидан ижарага ёки сотув асосида жой олган мижозлар 170та машина сиғимига эга автотураргоҳ, шу билан бирга, меҳмонлар учун 15та машина жойлашадиган ерусти автотураргоҳларидан бепул фойдаланиш имкониятини ҳам қўлга киритишади.  

Бу ҳали ҳаммаси эмас. «Orient» бизнес марказидан жой харид қилиб, мулкдорга айланишингиз, бундан фойда олишингиз ҳам мумкин. Компания ўз мижозларига белгиланган ставкаларда майдонни ижарага бериш ва уни бошқариш учун кафолат беради.

«Orient» бизнес маркази ҳақида батафсил маълумот олиш учун:

Сайт: orient.thetower.uz 

Телефонлар: +99899 8999998;+99899 8555680.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш