Шавкат Мирзиёев спикернинг биринчи ўринбосари лавозими нега таъсис этилганини айтди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Давлат раҳбари Қонунчилик палатаси спикери ҳақида гапирди.
«Нурдинжон Исмоилов (Нурдинжон Исмоилов Қонунчилик палатаси спикери этиб сайланди - таҳ.) кўп йиллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида самарали ишлаган. Унинг менга нимаси ёқади деб сўрасангиз, у ҳалол ва пок», - деди президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев парламентда янги таъсис этилган спикернинг биринчи ўринбосари лавозими ҳақида сўз юритди.
«Янги Ўзбекистонни қандай яратаётган бўлсак, янги парламентни ҳам шундай яратишимиз керак. Мана, биз нега спикерни биринчи ўринбосари лавозимини жорий қилдик. Мактаб пайдо бўлиши керак», - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
12:19
«Барча ижро органларини Янги Тошкентга кўчирамиз» — Шавкат Мирзиёев
10:21
Президент парламент мажлисидаги нутқида энг кўп қайси сўзларни ишлатди?
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024