Ўзбекистон | 19:20 / 24.01.2020
7261
1 дақиқада ўқилади
Дам олиш кунлари ёмғирли бўлиши кутилмоқда
«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, 25 январь, шанба кунидан якшанбага ўтар вақтда ҳаво оқимлари алмашиб, об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда. Илиқ ҳаво оқими ўрнини Волгабўйи ҳудудидан кирадиган салқин ва нисбатан нам ҳаво оқими эгаллайди. Айрим жойларда кучсиз ёғингарчилик кузатилади.
Туркманистон ҳудудидан кирган нам ҳаво оқимлари таъсирида об-ҳавонинг булутли бўлиши, айрим жойларга ёмғир ёғиши, мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кучсиз ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли туманларида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши мумкин. Шу кунларда синоптиклар ҳароратнинг кечаси 0—5 даража совуққача, кундузи 0—5 даража илиққача пасайишини прогноз қилмоқда. Бу ҳарорат кун меъёрларидан 2—4 даражага пастдир.