Ўзбекистон | 12:15 / 24.01.2020
44695
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Тожикистондаги зилзила кучи сезилди

Тошкент шаҳрида 24 январь куни соат 12:10 атрофида Тожикистонда рўй берган ерости силкинишлари сезилди.

Зилзила Фарғонадан 128 км узоқликда юз берган.

Европа—Ўрта Ер денгизи сейсмология станциясининг дастлабки маълумотларига кўра, ер силкиниши Тожикистон ҳудудида содир бўлган. Эпицентрда зилзила кучи 5,7 магнитудага тенг бўлган, зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ахборотига кўра, зилзила Тошкентдан 317 км жануби-шарқий йўналишда Тожикистон ҳудудида содир бўлган. Эпимарказда унинг кучи 5,5 магнитудага тенг бўлган. Тошкент шаҳрида зилзила кучи 2—3 баллга тенг бўлган бўлса, Фарғона шаҳрида 4 баллни ташкил этди. Наманган, Андижон, Гулистон шаҳарларида ерости силкинишлари кучи 3 баллга, Самарқанд, Навоий, Термиз ва Қаршида 2 баллга тенг бўлди.

Мавзуга оид