Ўзбекистон | 10:19 / 25.01.2020
6126
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш масаласи муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида 20-24 январь кунлари Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, комиссия томонидан Ўзбекистоннинг Жиззах, Навоий вилоятлари ва Қозоғистоннинг Қизил-Ўрда, Туркистон вилоятлари ўртасидаги участкалардаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди.

Делегациялар Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича 2020 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси лойиҳасини тайёрлади.

Йиғилиш доирасида давлатлараро чегаранинг айрим участкаларида қўшма дала текширув ишлари амалга оширилди.

Мавзуга оид