20:22 / 25.01.2020
11713
Реклама

Туронбанк раҳбарияти ёшлар билан очиқ суҳбат ўтказди 

Фото: Туронбанк

Умумий ходимларининг 30 фоизини ёшлар ташкил этувчи Туронбанкда банк Бошқарув Раиси бошчилигида ёш банкирлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Қарийб икки соат давомида иштирокчилар давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда истеъдодли ўғил - қизларга яратиб берилаётган имкониятлар, хусусан, банк-молия соҳасига етук кадрларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ишларни муҳокама этишди, фаолиятда мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича ёшларнинг таклифлари маъқулланди. Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда беш ташаббус доирасида банкда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар режаси ҳам кўриб чиқилди.  

Шуни таъкидлаш жоизки, Туронбанк раҳбарияти бошқа молия муассасаларидан фарқли равишда интеллектга сармоя киритишни энг олий вазифа сифатида белгилаган. Ҳар йили билимли ёшларнинг нуфузли олийгоҳларга қабул қилиниши ва хорижий сафарларда ўз тажрибаларини орттиришларини бунга мисол тариқасида қайд этишимиз мумкин. Биргина ўтган йилнинг ўзида 400 нафарга яқин ёш ходимлар Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Банк – молия академияси, Минтақавий банк ўқув марказларида малакаларини оширишган. 

Бу борадаги яна бир энг аҳамиятли жиҳат – иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 2-,3-,4-босқич талабалари ҳам банк фаолиятига жалб этилаётганлигидир. Агарда 2018 йилда 40 нафар истеъдодли талабалар ишга олинган бўлса, 2019 йилда яна 70 нафар қабул қилинди. Энг муҳими, талабалар ўз таълим жараёнларини тўхтатмаган ҳолда, параллел равишда амалий тажрибаларини ҳам ошириб боришади. Бу орқали эса улар эртанги кунлари учун мустаҳкам замин яратишади.  

Бир сўз билан айтганда, Туронбанк ёшлари билан ўтган бу сафарги учрашув ҳам ҳар томонлама фойдали ва банк ривожланишининг келгуси мақсадларини белгилаб беришда муҳим ўрин эгаллайди. 

Сайт: turonbank.uz

Telegram: t.me/turonbankuz

Facebook: fb.com/turonbank

Call-center: (+998 95) 144-60-00

Банк ахборот хизмати.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top