Жаҳон | 22:55 / 28.01.2020
8243
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус сабабли Honda’нинг Хитойдаги заводи ишини тўхтатди

Фото : Shutterstock

Япониянинг Honda Motor автоконцерни коронавирус тарқалиши сабабли Шанхай яқинидаги мотоцикллар ишлаб чиқарувчи иккита заводи ишини тўхтатди, деб хабар берди «Асахи» газетаси.

Хабарда айтилишича, Honda йилига 850 минг донага яқин мотоцикль ишлаб чиқарилувчи ушбу заводларида маҳсулот ишлаб чиқаришни 10 февралгача тўхтатишга қарор қилган.

Айни вақтда Японияда муқаддам Уханда бўлмаган 60 ёшли эркак вирусдан зарарлангани маълум қилинди. Тахминларга кўра, сайёҳлик автобусининг ҳайдовчиси бўлган бу шахс вирусни уханлик бир гуруҳ сайёҳлардан юқтирган. Япония соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили буни тасдиқлади. Японияда жами олти киши коронавирус юқтирган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавируснинг янги тури келтириб чиқарган пневмониядан 106 киши вафот этган, шунингдек, 4500дан ортиқ одам вирусни юқтириб олган. 

Мавзуга оид