Дунёдаги энг кекса аёл 127 ёшида вафот этди
Тожикистонда 127 ёшли Фотима Мирзоқулова вафот этди, деб ёзмоқда Daily Mail.
Паспортидаги маълумотларга кўра, у 1893 йил 13 мартда ҳозирги Тожикистон ҳудудида туғилган. Унинг ёшини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тўғрисида маълумот берилмаган. Агарда Фотима Мирзоқулованинг туғилган санаси ҳақиқатга мос келадиган бўлса, у дунёдаги энг кекса аёл бўлган ҳисобланади.
Нашрнинг ёзишича, Мирзақулова умрининг асосий қисмини пахта даласида ўтказган. Унинг саккиз фарзанди ва 200дан ортиқ невара, чевара-эваралари бўлган.
Фотима Мирзоқулованинг қизларидан бирининг айтишича, у ёши ўттиздан ўтганида кечки мактабда бир неча йил ўқиган, ҳеч қаерда расман ишламаган. Катта Фарғона канали қурилишида иштирок этган.
Дунёдаги энг кекса аёл сифатида япониялик 117 ёшли Канэ Танака қайд этилган бўлиб, унинг 1903 йил 2 январда туғилганлиги кўплаб ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024