Ўзбекистон | 14:20 / 29.01.2020
29938
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда Тожикистондаги зилзила кучи сезилди
Ўзбекистонда 29 январь куни соат 14:12да Тожикистонда рўй берган ерости силкинишлари сезилди.
Тошкент шаҳрида яшовчилар 2-3 баллик зилзила кучини сезишган
Европа—Ўрта Ер денгизи сейсмостанцияси маълумотларига кўра, зилзила Тожикистон ҳудудида юз берган. Зилзила эпицентрида унинг кучи 5,3 магнитудага тенг бўлган, ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.
UPD: Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази ахборотига кўра, зилзила Тошкентдан 344 км жанубий йўналишда Тожикистон ва Афғонистон чегарасида содир бўлган. Тошкент, Андижон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз ва Қарши шаҳарларида зилзила кучи 2 баллга, Фарғона шаҳрида эса 3 баллга тенг бўлган.
Мавзуга оид
07:30 / 17.10.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
18:44 / 16.10.2024
Туркия шарқида яна кучли зилзила содир бўлди
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
07:30 / 09.09.2024