Жамият | 13:19 / 30.01.2020
8933
3 дақиқада ўқилади

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талабалар билан учрашувлар ташкил этилди

Жорий йилнинг 27-28 январь кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” мавзусида учрашувлар ташкил этилди.

Тадбирда соҳа мутахассислари, жумладан, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори А.Рискулов, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси бошқарма бошлиғи О.Жуманиязов, бўлим бошлиғи Д.Мусаев, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник З.Алматов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ё.Саъдиев ҳамда институт талаба-ёшлари иштирок этишди.

Учрашувда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашувида билдирган ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар, шунингдек, 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлис аъзоларига йўллаган Мурожаатномасида олий таълим йўналишида белгиланган вазифалар, жумладан, нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият кераклиги, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ташаббуслар муҳокамасига кенг урғу бериб, Президентимизнинг Ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!”, деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонаман. Етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлишдир. Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади,” – дея таъкидлаган фикрларига тўҳталиб, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар билдиришди.

Албатта, бу каби учрашувлар ҳамда маърифий тадбирлар катта-катта мақсади бор, бироқ уни амалга оширишда иккиланиб турган ёшларни руҳлантириши, табиий. Олиб борилаётган бундай саъй-ҳаракатлар охир-оқибатда аниқ ташаббуси бор, янги-янги ғоялари билан юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишга тайёр бутун бошли бир авлодни юзага чиқариши, шубҳасиздир.

Тадбир давомида институтнинг бир қатор иқтидорли талаба-ёшлари томонидан тадбир тавсилотлари, ёшларга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган кенг шароитлар тўғрисида сўзга чиқишиб, ўз фикирларини билдиришди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид